Жаҳон банки Ўзбекистонга 1,2 миллиард доллар кредит беради

© AFP / Daniel SLIM Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Жаҳон банки Ўзбекистоннинг кризисга қарши дастурини қўллаб-қувватлаш учун олдинги ажратилган 700 млн доллар кредит линиясига қўшимча равишда 1,2 миллиард доллар ажратишга тайёр.

ТОШКЕНТ, 7 апр - Sputnik. Коронавирус пандемиясининг иқтисодий оқибатлари билан курашда ёрдам сифатида Жаҳон банки Ўзбекистонга 1,2 миллиард доллар* кредит ажратишга тайёр, деб хабар қилмоқда Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати. 

Ушбу ҳақида Ўзбекистон ташқи савдо ва инвестициялар вазири Сардор Умурзаков ва Жаҳон банки гуруҳининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер билан 6 апрел куни бўлиб ўтган видеоконференция давомида келишувга эришилди, - дейилган хабарда.

Банк раҳбарияти ҳозирги вақтда соғлиқни сақлаш тизимини, ижтимоий ҳимоя институтлари ва муассасаларини ва бюджет кўмагини молиялаштириш учун 1,2 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағларни оператив ажратиш масаласи ҳам фаол кўриб чиқилаётганлигини билдирди.

Мазкур маблағлар жорий йилнинг март ойида тасдиқланган коммунал инфратузилмани модернизация қилиш лойиҳаларини ва қишлоқ хўжалик  маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини молиялаштириш учун мўлжалланган 700 млн. доллар кредит линияларига қўшимча бўлади.

Шу қаторда, Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятга коронавирус глобал пандемияси кўрсатган таъсирини юмшатишда Жаҳон банки кўмагининг имкониятлари ва механизмлари келишиб олинди. Сирил Мюллер Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида аҳолининг ижтимоий ҳимояси даражасини ошириш ва мамлакатда иқтисодий фаолликни қўллаб-қувватлаш бўйича  айни пайтдаги ва ўзини оқлаган чораларини юқори баҳолади.

Видеоконференция якунлари бўйича С.Мюллер Ўзбекистонга молиявий кўмак кўрсатиш масаласи устувор тартибда кўриб чиқилишига ишонтирди. Шу билан бирга, томонлар бундай видеоконференция алоқаларни доимий равишда ўтказишга келишдилар.

*Ташқи савдо ва инвестициялар вазирлиги матбуот хизмати қўшимча маълумотига асосан 07.04.2020 соат 11:41да хабар ўзгартирилди. 

Янгиликлар лентаси
0