COVID-19: Ўзбекистонда 534тага етди, АҚШда рекорд даражада ўлим қайд этилди

© AP Photo / Jon Chol JinПроизводство дезинфицирующего средства в Пхеньяне
Производство дезинфицирующего средства в Пхеньяне - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 8 апрель ҳолатига кўра, коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 534 нафарни ташкил қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. 2020 йил 8 апрель соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 534 нафарга етди.

Мамлакатда 30 нафар бемор соғайган, икки киши вирус қурбонига айланган. Бундан ташқари, Қўшма Штатларда COVID-19 дан уч нафар ўзбекистонлик вафот этган.

Жители Уханя в медицинских масках на автобусной остановке - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Хитой ҳукумати Ухань шаҳридан чиқиш йўлини очди

Бу орада АҚШда янги турдаги коронавирус COVID-19 инфекцияси туфайли сўнгги суткада 1736 киши вафот этди, бу эса мамлакатда эпидемия бошланганидан буён энг юқори кўрсаткич ҳисобланади, дея маълумот беради Жон Хопкинс университети.

АҚШда коронавирус қурбонлари сони умумий миқдори 12,7 мингдан ошган. Ўлим ҳолати энг кўп Нью-Йоркда қайд этилган (4009), ушбу штат Қўшма Штатларда эпидемия эпимаркази ҳисобланмоқда.

АҚШда COVID-19 га 398 мингдан зиёд киши чалинган, 22 минг бемор соғайган.

COVID-19 тарқалиши

Коронавирус пандемияси 180 дан ортиқ мамлакатни эгаллаб олди. БССТ COVID-19ни юқтирган 1,2 миллион нафар беморлар ҳақида хабар бермоқда, 72 мингдан зиёди вафот этган.

Айни вақтда вирусга чалинганлик бўйича энг кўп ҳолатлар қайд этилган мамлакатлар орасида АҚШдан ташқари, Испания ва Италия ҳам мавжуд. Айни кунда Россияда коронавирусга чалинганлик бўйича 7497 та ҳолат аниқланган, 494 киши тузалган, 58 нафар бемор вафот этган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader