Вирусга зарба: Ўзбекистон бу йил озиқ-овқат масаласини қандай ҳал қилмоқчи?

© REUTERS / Alec JacobsonТележка с запасами продуктов в Канаде
Тележка с запасами продуктов в Канаде - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугун ўтказилган видеоселектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Коронавирус пандемияси дунё мамлакатларида озиқ-овқат хавфсизлиги борасидаги сиёсат ва чора-тадбирлар етарли эмаслигини яққол кўрсатди.

Кошелек с деньгами - Sputnik Ўзбекистон
Камбағаллик нуқсон сифатида: ўзбекларни пул ишлашни ўрганишга чорлашди

8 апрель куни ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган ички талабни тўлиқ таъминлаш, аҳоли даромадлари ва фаровонлигини ошириш учун катта резерв ва имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Хусусан, Ўзбекистон раҳбари бу йилги мураккаб вазиятни ҳисобга олиб, барча томорқаларда 2-3 марта экин экиш ва қўшимча ҳосил олиш биринчи даражали вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади.

Хонадонларда ихчам иссиқхоналар қуриш ҳам муҳим. Бугунги кунда томорқаларда жами 4 минг гектар енгил конструкцияли иссиқхоналар мавжуд бўлиб, уларда йилига уч марта ҳосил олишни йўлга қўйиш мумкин.

Лекин кўплаб туманларда бу масалага етарлича эътибор берилмаётгани кўрсатиб ўтилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида ҳар бир сектор ҳудудида камида 100 тадан хонадонда 1-1,5 сотихли иссиқхоналар ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев камбағалликни қисқартириш масаласида видеоселектор ўтказди

Томорқа ободлиги, албатта, сувга боғлиқ. Ўтган йили жойларда 233 та қудуқ қазилиб, 4,5 мингдан ортиқ хонадоннинг сув таъминоти яхшиланган эди.

Ҳозирда эса Жондор, Шофиркон, Бахмал, Фориш, Ғузор, Чироқчи, Нурота, Қўшработ, Ургут, Ховос, Бекобод, Ёзёвон, Қўшкўпир каби туманларнинг аксарият қишлоқларида сув таъминоти оғир бўлиб қолмоқда.

Шу боис Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳокимлар билан биргаликда сув таъминоти яхши бўлмаган маҳаллаларда артезиан қудуқлар қазиб, ҳосилдорликни ошириш вазифаси қўйилди.

Қишлоқ хўжалигида вақтинча фойдаланилмаётган ерларни ўзлаштириб, кам таъминланган оилаларни банд қилиш бўйича тизим яхши самара бермоқда. Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида бу борада 31 та кооператив ташкил этилиб, 1 минг 600 нафар ишсиз фуқаро бандлиги таъминланди. Бундай кооперативлар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғармасидан 50 миллиард сўм ажратилган.

Жамшид Кучкаров - Министр финансов - Sputnik Ўзбекистон
Нафақа бериш билан камбағалликни камайтириб бўлмайди – молия вазири

Йиғилишда бу тажрибани бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилиб, камбағалликни ва ишсизликни камайтириш бўйича топшириқлар берилди.

Кооперативга аъзо бўлган ишсиз фуқароларга Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамғармасидан маҳсулот етиштириш харажатлари учун 24 миллиард сўм субсидия ажратилади. Кам таъминланган, қаровчиси бўлмаган оилаларга мевали кўчатлар, сабзавот уруғлари ва бошқа моддий ресурслар етказиб берилади.

Томорқаларда етиштирилган маҳсулотларни ички ва ташқи бозорга етказиб бериш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Ҳозирги синовли даврда томорқа ерларига экин экмаслик, қаровсиз ташлаб қўйиш юртга ва ерга нисбатан хиёнат деб баҳоланиши керак.

Шунинг учун томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадон эгалари расман огоҳлантирилиши, ундан кейин ҳам экин экмаганларга ер солиғи оширилган ставкада қўлланилиши маълум қилинди.

Бу борада мутасадди раҳбарларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш топширилди. Томорқалар ҳолатини дронлар орқали мониторинг қилиш ҳамда улардан унумли фойдаланиш учун ҳар бир сектор кесимида зарур чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Янгиликлар лентаси
0