Марсда ҳаёт борлигининг янги далиллари топилди

CC BY 2.0 / Kevin Gill / MarsПланета Марс
Планета Марс - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Япониялик олимларнинг янги тадқиқотлари қизил сайёрада ҳаёт ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 8 апр -  Sputnik. Япониялик олимларнинг янги тадқиқотлари Марсда ҳаёт ҳақиқатан ҳам мавжуд бўлиши мумкинлигини кўрсатди. Бу ҳақда  Sputnik  радиоси "Планета новости" порталига таянган ҳолда хабар қилди.

Планета Земля. Вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Эртага Ерга хавфли улкан астероид яқинлашади

Мутахассислар Жаҳон океани тубида ва қаттиқ қояда ҳаёт мавжудлигини ўрганишганида бу жойларда турли хил микроорганизмларни топдилар. Денгиз тубининг вулқон жинслар Марс сайёраси шароитларига жуда ўхшаш. Бу олимларга қизил сайёрада ҳаёт мавжудлиги эҳтимоли катта деб тахмин қилиш имконини берди.

Мутахассисларнинг ўрганиш натижалари "Микроорганизмларнинг алоқалари" илмий мақоласида келтирилган. Яқин келажакда бир гуруҳ олимлар NASA космик маркази билан ҳамкорлик қиладилар. Улар Марсда тошларни худди шундай синовдан ўтказишни режалаштирмоқдалар.

Тадқиқотчилардан бири Йоҳе Судзуки Марсда ҳаёт тез орада топилишига ишонч билдирди. Агар бу содир бўлмаса, демак, ҳаёт бутунлай бошқа омилларга, масалан, тектоник плиталарнинг ҳаракатига боғлиқлигини кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0