Нефт нархи ОПЕК+ йиғилишидан олдин кўтарилди

© Sputnik / Александр Мельников / Медиабанкка ўтишСтанок-качалка
Станок-качалка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эртага ОПЕК+ бозор конъюнктурасини барқарорлаштириш учун нефт қазиб олишни камайтириш мумкинлигини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Инвесторлар учрашув муваффақиятли бўлишини кутмоқдалар.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Биржалардаги савдолар маълумотларига кўра, ОПЕК+ аъзо давлатлари йиғилиши олдидан нефтнинг жаҳон бозори нархлари кўтарилмоқда.

Москва вақти билан 08:02га Шимолий денгизнинг Brent навли аралашмаси учун июн фьючерслари 2,51% га кўтарилиб, бир баррел учун 32,67 долларга, WTI нави учун май фьючерслари 5,76% га, 24,99 долларгача кўтарилди.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

Эртага ОПЕК+ бозор конъюнктурасини барқарорлаштириш учун нефт қазиб олишни камайтириш мумкинлигини муҳокама қилишни режалаштирмоқда. Инвесторлар учрашув муваффақиятли бўлишини кутмоқдалар.

Нефт нархлари билан боғлиқ вазият

Дунё бўйлаб 1,4 миллиондан ортиқ одамга таъсир қилган коронавирус касаллиги тарқалиши шароитида, аксарият давлатлар карантинга ўтдилар, чегараларини ёпиб фуқароларининг ҳаракатланишини чекладилар.

Шу муносабат билан нефтга бўлган талаб пасайиб кетди, март ойида ОПЕК+ га аъзо давлатлар эса ишлаб чиқариш бўйича келишувни узайтира олмадилар: Россия мавжуд шартларни сақланишини талаб қилди, Саудия Арабистони эса қазиб олишни кунига қўшимча бир ярим миллион баррелга қисқартиришни режалаштирган эди. Натижада, 1 апрелдан бошлаб собиқ альянс мамлакатларида нефт қазиб олиш бўйича чекловлар олиб ташланди.

Ҳом-ашё нархи йил бошидан бери деярли икки баравар арзонлаб 18 йил олдинги рекордни янгилади. Сўнгги кунларда котировкалар тикланди: 7 апрел куни эрталаб Brent нави бир баррели учун 34,04 долларгача, WTI навидаги нефтнинг май фьючерслари эса 27 долларгача кўтарилди.

Янгиликлар лентаси
0