Сиёсат

Сабр тугамоқда. Помпео Қобулга АҚШ ўз қўшинларини тўлиқ чиқаришини айтиб, таҳдид қилди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишГосударственный секретарь США Майк Помпео
Государственный секретарь США Майк Помпео - Sputnik Ўзбекистон
Помпео 23 март куни олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Қобулга келган ва мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашган эди. Эртаси куни давлат котиби Вашингтоннинг Қобулга ёрдами миллиард долларга қисқараётгани ҳақида баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 8 апр - Sputnik. Афғонистон ҳукумати "Толибон"* ҳаракати билан битим имзолашдан воз кечгудек бўлса, Вашингтон мамлакатдан америка қўшинларини олиб чиқиши мумкин, дея афғон ҳукуматини огоҳлантирди АҚШ Давлат котиби Майк Помпео.

Боевики движения Талибан - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Афғонистон ҳукумати ва “Толибон” асирлар билан алмашиш тўғрисида келишиб олди

Бу ҳақда NBC телеканали маълумотига таянган ҳолда РИА Новости хабар бермоқда.

Помпео 23 март куни олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Қобулга келган ва мамлакат президенти Ашраф Ғани билан учрашган эди. Эртаси куни давлат котиби Вашингтоннинг Қобулга ёрдами миллиард долларга қисқараётгани ҳақида баёнот берди.

Февраль ойи охирида Қатарда АҚШ ва "Толибон"* ҳаракати 18 йилдан буён давом этаётган урушдан кейин илк маротаба тинчлик битимини имзолади. Ушбу келишув ислом республикасидан 14 ой ичида чет эл қўшинларини олиб чиқишни ва асирлар билан ўзаро алмашувдан сўнг афғонлараро мулоқот бошланишини назарда тутади.

Америка томони ушбу давлатда ҳарбий хизматчилар сонини 8,6 мингтагача камайтириш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Помпеонинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати "Толибон" раҳбарияти ушбу келишувни бажариш учун бош имкониятни ишга солганига ишонади.

* Россияда таъқиқланган террористик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала