Аналитика

"Самоизоляция қурбонлари": коронавирус туфайли мигрантлар қанча пул йўқотади?

© Sputnik / Михаил Голенков / Фотобанкка ўтишОчереди мигрантов в УФМС
Очереди мигрантов в УФМС - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус эпидемияси билан боғлиқ вазият деярли барча фуқаролар тоифаларида ўз аксини топди, аммо ўз ватанига қайтиб кета олмаётган ва РФда жорий қилинган ўз-ўзини изоляция қилиш режими туфайли маблағда чегараланган меҳнат мигрантлари энг заиф ҳолатда қолмоқда.

Коронавирус эпидемияси Россияда меҳнат мигрантларини қийин аҳволга солиб қўйди: уларнинг катта қисми деярли ишидан айрилди; чет элликлар кўплиги сабабли ҳаммаларини ўз ватанига қайтиши жисмонан ҳам ва қонунан ҳам  мумкин эмас - барча авиарейслар вақтинча тўхтатилган. 1 миллион ўзбекистонликларни уйига жўнатиш учун йилига 8 минг ёки кунига 22та рейс амалга ошириш керак. Марказий Осиё давлатлари фуқаролари маблағ тақчиллигига дуч келишган. Бундан ташқари, мигрантларнинг аксариятида яшаш муддатини узайтиришда муаммолар мавжуд.

Посетители в многофункциональном миграционном центре Москвы, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Оммавий изоляция вақтида меҳнат мигрантлари қаерга боради

Ушбу муаммолар аста-секин бирон-бир тарзда ҳал қилиниши мумкин, аммо коронавирус барибир Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон иқтисодиётига сезиларли зарар етказади. Ҳисоблашга ҳаракат қилайлик.

Мигрантлар сони

Статистиканинг номукаммаллиги туфайли Россияда яшаётган меҳнат мигрантларининг сони тўғрисида аниқ маълумотлар йўқ (фақатгина РФ Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Чегара хизматининг чет эл фуқароларининг кириши тўғрисидаги статистик маълумотлари мавжуд), шунингдек, уларнинг даромадлари миқдори ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича аниқ тақсимланиши тўғрисида маълумот ҳам йўқ. Танланма маълумотлардан фойдаланишга тўғри келади, уларнинг баъзилари 2017 йил учун.

Биринчи савол - меҳнат мигрантларининг сони. Россия Федерациясига кирган ёки тегишли давлатларни тарк этган одамларнинг сонига эътибор қаратиш керак. 2019 йилнинг биринчи ярмида РФ ФХХ чегара хизмати 918 минг Ўзбекистон фуқароси, 523,9 минг Тожикистон фуқароси ва 265 минг Қирғизистон фуқароси кирганини эълон қилди. Ушбу маълумотлар шу республикаларнинг Россиядаги барча фуқароларининг тўлиқ сонини кўрсатиши аниқ эмас, чунки уларнинг аксарияти бу ерда узоқ вақт яшайдилар, шу жумладан ноқонуний равишда.

Председатель Профсоюза трудящихся мигрантов Ренат Каримов - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Каримов: мигрантлар Россияда ҳозир энг ҳимоясиз қатламдир

Гарчи кўплаб мигрантлар келиб, оилалар билан яшашса-да, уларнинг аксарияти меҳнатга лаёқатли ёшдагиларга тааллуқлидир. Шундай қилиб, уларнинг барчаси ишлашини ҳисобга оламиз.

Даромадлар ва харажатлар

Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти (ОЭСР) маълумотларига кўра, меҳнат мигрантлари Россия иқтисодиётига салмоқли ҳисса қўшадилар - тахминан 11 триллион рубл. Бу 2019 йилда Россиянинг ялпи ички маҳсулотининг 10,2 фоизини ташкил этади.

Шу билан бирга, 2017 йил маълумотларига кўра, ташриф буюрувчиларнинг иш ҳақи бутун Россия бўйича ўртача кўрсаткичга тенг бўлиб, Ўзбекистон фуқаролари учун ойига 29 минг рубл, Тожикистон фуқаролари учун 28 минг рубл ва Қирғизистон фуқаролари учун 29,3 минг рублни ташкил этган.

Ожидание рейса на самолет - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Рейсларини кутаётган мигрантларни тунда Домодедово аэропортидан ҳайдаб чиқаришди

Мигрантлар ўз даромадларининг бир қисмини ўз-ўзини таъминлашга сарфлашади. Уларнинг Россияда яшаш даражаси, қоида тариқасида, паст ва агар у яшаш минимумидан ошса ҳам, сезиларли баланд ошмайди. РФ Меҳнат вазирлиги 2019 йилда меҳнатга лаёқатли ишчининг яшаш минимумини ойига 11,9 минг рублга баҳолади. 12 минг рублгача яхлитлайлик. Кейин жадвалда (йиллик ҳисобда) меҳнат мигрантлари тўғрисидаги барча маълумотларни умумлаштириш мумкин.

Бизни барча яшаш учун харажатларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат мигрантларида қанча пул қолиши қизиқтиради. Жадвал маълумотлари мигрантлар ижарага олган уй-жой учун тўлашаётган миқдорга камайтирилиши керак. Аммо улар қанча тўлашади - бу ҳақда мутлақо маълумот йўқ. Ҳатто ижарага олинган уйларда қанча мигрант яшаётгани ва ҳар бирига ижара ҳақи қанчага тўғри келишини ҳам айтиш қийин. Баъзи мигрантлар иш жойида, масалан, қурилиш майдончаларидаги қўшимча ҳоналарда, касал ва қарияларга қарайдиганлари шу уйларнинг ўзида яшайдилар ва улар яшаш учун умуман пул тўламайдилар. Уй-жой нархининг миқдорини аниқлашнинг иложиси бўлмаганлиги сабабли, эксперт баҳосига мурожаат қилишимиз керак бўлади. Агар ижара улуши сифатида қолдиқнинг 25 фоизини чегирсак, қуйидагича кўринишни оламиз:

Пул - оилага

2019 йилда Марказий Осиё давлатларидан келган фуқаролар ўз ватанларига 8 миллиард доллардан кўпроқ пул ўтказишди.

Военнослужащие Узбекистана, которые обеспечивают  безопасность граждан на границе с Казахстаном - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон чегарасида қолиб кетган ўзбек мигрантлари ҳарбийлар кузатувида олиб келинди

Шундай қилиб, биз пул ўтказмаларини меҳнат мигрантларининг барча турмуш харажатларидан кейин уларнинг қўлида қоладиган соф даромади билан таққослашимиз мумкин. Сарҳисоб қилинган баланс маълумотлари 2019 йил учун рублнинг долларга нисбатан ўртача курси бўйича долларларга айлантирилади - 64,7 рубл.

Қирғизистон фуқаролари учун фарқ, шубҳасиз, уларнинг катта қисми Россия фуқаролигини қабул қилганлиги ва шу сабабли мигрантлар статистикасига киритилмаганлиги сабабли, аммо Қирғизистондаги қариндошларига пул ўтказмаларини ўтказишда давом этаётганидадир, ва бу уларнинг ўтказмаларнинг умумий миқдорида ҳисобга олинади.

Зарарни баҳолаш

Россияда мигрантларнинг бандлиги қисқарганлиги сабабли, даромад ва пул ўтказмалари ҳам, албатта, пасаяди. Пасайиш ҳажмини меҳнат мигрантларини тармоқлар бўйича тақсимланиши асосида ҳисоблаб чиқиш мумкин.

Ўз-ўзини изоляция қилиш даврида қайси соҳалар ва қанчалик қулаши мумкин эди? Савдо асосан озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш билан чегараланишгача қисқариб, қарийб икки бараварга камайди (2019 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари улуши умумий чакана товар айланмасининг 47,7 фоизини ташкил этди). Қурилиш, имкон борича баҳоласак, ҳажмлари сезиларли даражада пасаймаган ҳолда ишламоқда. Транспорт бир оз пасайди, алоқа ишламоқда. Курьер хизматларига талаб ошди.

Получить патент в Многофункциональном Миграционном Центре Москвы в Сахарово (русский язык)  - Sputnik Ўзбекистон
Миграция
Мигрантлар Россиядан ташқарига чиқмасдан янги патент олиши мумкин – ТИВ баёноти

Тўлиқ ёки жиддий пасайиш меҳмонҳона, уй ва бошқа хизмат кўрсатиш соҳаларида юз берган бўлиши мумкин. Мигрантларнинг иш билан таъминланишининг умумий пасайиши 53,1% га баҳоланиши мумкин. Масалан, экспертларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Қирғизистон фуқароларининг иш билан таъминланиши тахминан бир хил маълумотни кўрсатмоқда - тахминан 50%.

Натижада, апрел ойида мигрантларнинг ўз ватанига пул ўтказмалари қисқариши 50% ёки ундан кўпроқ ҳам пасайиши мумкин, чунки Россиядаги мигрантлар инқироз шароитида яшашлари учун пулни ушлаб туришади.

Агар Ўрта Осиёнинг уччала республикаси фуқаролари ҳар ой ўз ватанларига ўртача 725 миллион доллар юборишини ҳисобга олсак, инқироз даврида бу миқдор 362,5 миллион долларгача тушиши мумкин. Бу кам эмас - Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистонга йиллик пул ўтказмаларининг 4 фоизи.

Бу, ўз навбатида, ушбу мамлакатларда ички истеъмолга ва асосан мигрантлар ўтказмалари ҳисобидан молиялаштириладиган импорт ҳажмига салбий таъсир кўрсатади, маҳаллий корхоналарни иш билан бандлигига ва давлат бюджетининг даромадлилигига вайронлик таъсир кўрсатади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала