Шифокорлар ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтади

© Пресс-служба Министерства Здравоохранения УзбекистанаМедицинские работники
Медицинские работники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. 2021 йил 1 январдан бошлаб шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади. Аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади.

Президент имзолаган қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт ОТМларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этилади.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт ОТМларида чет тилини билган талабалар стипендиясига қўшимча устама тўланади

Шунингдек, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Марказ) этиб қайта ташкил этилади.

- Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси тузилади;

- тиббиёт ОТМлари мавжуд бўлмаган ҳудудларда (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида) ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиаллари очилади.

Марказда халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион маркази ташкил қилинади.

Шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.

Янгиликлар лентаси
0