Трамп Америка космосда нажот топишига ишонади

© AP Photo / Jose Luis MaganaДональд Трамп целует американский флаг
Дональд Трамп целует американский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ президенти Дональд Трамп америкаликларнинг космосдан ресурслар олиш ҳуқуқини кафолатловчи фармонни имзолади.

Ҳужжатда аниқ айтилган: космос "қонуний ва жисмоний жиҳатдан инсон фаолиятининг ноёб соҳаси бўлиб, АҚШ уни жамоат мулки деб ҳисобламайди". Бироқ, Оқ уй адолатли таъкидлаганидек, АҚШ узоқ вақтдан бери белгиланган позицияни унга ҳеч қандай ўзгартириш киритмасдан туриб тасдиқлади.

Дональд Трамп Ойни хусусийлаштирмоқда - Sputnik Ўзбекистон
Россия Трампнинг Ойни ўзини қилиб олиш фармонига қандай муносабат билдирди – видео

Россия муносабати башорат қилиб бўладиган тарзда бўлди - вазмин ва қораловчи.

Аммо бу фармоннинг имзоланиши асосан истеҳзо ва эсанкираш билан билдирилган қизиқиш билан боғлиқдир: мана, энди Америка ва унинг раҳбарида бошқа долзарброқ муаммолар топилмади!

Дарҳақиқат, бутун дунё оғир кунларни бошидан кечираётган бир пайтда, "мукаммал бўрон" ибораси Қўшма Штатлардаги вазиятни тавсифлаш учун кўпроқ мос келади.

Бир томондан, ўта оғир COVID-19 эпидемияси: касалланганларнинг энг катта сони ва ўн мингдан ортиқ қурбонлар.

Бошқа томондан, шунчалар кескин иқтисодий инқироз мавжуд бўлиб, унинг таъсирини юмшатиш учун ҳукумат шунчалар экстремал чораларни кўрмоқдаки экспертлар уларни атом бомбаси билан таққослайдилар, бунда эса иқтисодиётни қутқариш чоралари унга янада вайронкор таъсир кўрсатиши мумкинлигига очиқ-ойдин ишора қилмоқдалар.

Иқтисодиёт ортидан табиий равишда ижтимоий соҳа ҳам қулади, бу билан Трамп президентлигининг уч йиллик "ғайриоддий", аслида ҳам шундай, ютуқларини кўмди. Ишсизлик рекорд даражада ошиб кетди, мутахассислар эса бу фақат бошланиши ва бундан ҳам ёмонлашишидан қўрқишмоқда.

Звезды с борта МКС  - Sputnik Ўзбекистон
Роскосмос Трампнинг Ой захираларини ўзлаштириш тўғрисидаги фармонини тажовузкор деб топди

Бундан ташқари, навбатдаги президентлик сайловларигача олти ойдан кўпроқ вақт қолди - бу нафақат Оқ уйнинг ҳозирги эгаси, балки бутун мамлакат учун муҳим олти ой.

Ва бундай вазиятда Доналд Трамп космосга эътибор қаратиш зарур деб ҳисоблади.

Ва у учун бу тасодифий қизиқиш эмас. У бу мавзуга бир неча бор мурожаат қилган.

Ўтган йилнинг январ ойида маълум бўлганки, АҚШ президенти бир вақтнинг ўзида агар агентлик инсонни Марсга етказишга муваффақ бўлса, НАСАга чексиз миқдорда пул ажратишни таклиф қилган.

2019 йил март ойида Трамп америкаликларни беш йил ичида Ойга етказишни талаб қилди. Июл ойида у Қизил сайёра ҳақида гапга қайтди ва яқин орада у ерда АҚШ байроғини ўрнатилишини ваъда қилди.

Шу йилнинг феврал ойида президент Конгрессга Ой ва Марсга одам томонидан бошқариладиган парвозлар дастурини молиялаштиришни сўраб мурожаат қилди. Шундай қилиб, янги фармон Трампнинг бир неча йиллар давомида олиб борган сиёсатига мутлақо мос келади.

Асосий савол бошқа нарсада: АҚШ етакчисининг космик мавзудаги шунга ўхшаш кетма-кетлигини, шу йўсинда телбалигини қандай баҳоласа бўлади?

Доналд Трампнинг ғайритабиийлиги ҳамманинг тилида, ва бу рақибларига уни ҳар қандай гуноҳларда, шу жумладан аҳмоқлик ва ҳатто ақлдан озганликда айблаш имконини беради (Кремл учун ишлашни эсламасак ҳам бўлади).

Последняя за десятилетие голубая Луна над Москвой - Sputnik Ўзбекистон
Трамп Ойни ўзиники қилиб олди: АҚШ президенти янги фармонга имзо чекди

Бироқ, Оқ Уйда ишлаган йиллари давомида унинг хўжайини имидж фақат ташқи қобиқ эканлигини исботлади, аслида рўппарамизда энг ёмон шароитларда ҳам муваффақиятга эриша оладиган ақлли ва жуда самарали менеджер намоёндир. У деярли бутун АҚШ давлат аппарати унга қарши иш олиб борган Вашингтондаги вазиятни ҳам ўз фойдасига ўзгартиришга муваффақ бўлди. У рақиблари иқтисодий тизимда имконсиз ва эришиб бўлмайдиган деб ҳисоблаган натижаларга эришди. Тўғри, энди бу муваффақиятлар вазиятлар босими остида йўққа чиқди (бу вазиятлар ҳақида Трамп узоқ вақт олдин уларни қаттиқ танқид қилиб гапириб ўтган), аммо бу ҳақиқатни ўзгартирмайди.

Ва энди, одатий дунё бизнинг кўз ўнгимизда қулаётган маҳалда, АҚШ президенти космик тадқиқотлар мавзусини илгари сурмоқда.

Афтидан, Доналд Трамп бу ғайритабиийлик ва аҳмоқлик эмас. Бунда у аслида Америка иқтисоди кириб қолган тупикдан чиқиш йўлини кўрмоқда. Эҳтимол, унинг позициясига у ёшлиги инсониятнинг космик истиқболлари ҳақида оммавий оптимизм даврида ўтган авлодга мансублиги таъсир қилади. Бироқ, аслида АҚШ президенти томонидан белгиланган "ташхис" мутлақо тўғри.

Жаҳон иқтисодиёти тизимли инқирозга юз тутди ва бу яна бир катта қайта тақсимлашга олиб келади. АҚШ мавжуд – ўлим талвасасида қолган тизимнинг асосий фойда олувчисидир. Дунёда эса жуда жиддий рақобатчилар кучга кирди, шунинг учун давом этаётган ўзгаришлар Вашингтонни энг катта йўқотишларга олиб келади. Вазият "глобус тугаб" - сайёрада, аввалгидек шу вазиятгача ҳар доим бўлиб келганидек, иқтисодий ривожланишнинг навбатдаги босқичига айланиши мумкин бўлган янги ҳудудлар ва бозорлар тугуганлигини англаниши билан кескинлашмоқда.

Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин

Бундай шароитда Америка иқтисодиётини қайта қуриш ва янгилаш бўйича ҳар қандай ҳаракатлар косметик ва қисқа муддатли эффектга олиб келади. Узоқ вақт давомида барқарор ривожланишни таъминлайдиган мутлақо янги манба керак. Кўринишидан, Доналд Трамп ердан ташқаридаги ҳудудни шундай манба сифатида кўрмоқда.

Бу замонавий жамият назарида жуда шубҳали фикр.

Эллик-олтмиш йил олдин мутахассисларнинг ҳам, кенг омманинг ҳам XXI асрнинг бошларига келиб, инсоният космосни ноёб ва чексиз манбалардан фойдаланган ҳолда унда тадқиқот ишларини олиб борилишига ишонган.

Ҳақиқат унчалик оптимистик эмаслиги аён бўлди.

Космос дунёдаги энг ривожланган давлатларнинг жуда қиммат "ҳобби" бўлиб қолмоқда. Унинг тижорат мақсадларида ишлатилиши жуда чекланган (алоқа сунъий йўлдошлари ва шунга ўхшаш лойиҳалар), аммо оммавий ахборот воситалари мунтазам равишда ёмон янгиликларни келтирмоқдалар. Ўтган ҳафта ҳамма OneWeb-нинг банкротлиги ва Илон Маскнинг яна бир муваффаққиятсизлиги ҳақида билди.

Saudi Arabia Russia - Sputnik Ўзбекистон
Нефть, виза ва космос: Россия ва Саудия Арабистони 20 тадан ортиқ ҳужжат имзолади

Шак-шубҳа йўқки, эртами-кечми шундай жадал илмий ва технологик қадам босиладики, бунда инсоният космосни кашф этишнинг янги босқичига чиқади ва уни тижорий жиҳатдан жозибадор қилади.

Бироқ, ушбу муаммони тезда ҳал қилишга таваккал қилиш жуда хавфли. Аммо Трамп буни амалга оширишга ҳаракат қилмоқчи, чоғи.

Кўринишидан, энг катта муваффақиятсизликлардан қутулишга муваффақ бўлган бизнесмен ва давлат арбоби сифатида, у узоқ вақтдан бери бошқарув борасидаги тажрибасидаги кузатувнинг асослилигига ишонч ҳосил қилди: зарур манбалар (молиявийдан бошлаб меҳнат манбаларигача) ва етарлича маъмурий босим билан ҳар қандай муаммони ҳал қилиш мумкин.

Салкам ҳар қандай муаммони дейиш тўғрироқ бўлади.

Янгиликлар лентаси
0