Жамият

Ўзбекистонда неча киши коронавирусга тест топширгани айтилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Фотобанкка ўтишТест-системы для диагностики нового коронавируса
Тест-системы для диагностики нового коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков 7 апрель ҳолатига кўра неча киши коронавирусга тест топширганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди. Бу ҳақда ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков маълум қилди.

“2020 йил 7 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, умумий ҳисобда 61 666 нафар киши коронавирусга тест текширувидан ўтказилди”, - деди у АОКА штабидаги брифингда.

Отабековнинг аниқлик киритишича, 7 апрелнинг ўзида 5,8 мингдан ортиқ одам тест қилинди.

Таъкидланишича, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазиятда 12 та Республика даволаш-профилактика муассасалари ишлашда давом этмоқда. Республика травмотология ва ортопедия ихтисослаштирилган илмий-амалий маркази COVID-19 юқтирган беморларни даволаш учун стационар рўйхатига киритилган. Стоматология тармоғидаги даволаш-профилактика муассасалари аввалги режимда ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 534 нафарга етган. Ушбу касалликдан 30 киши бутунлай соғайиб кетишга муваффақ бўлган. Коронавирусдан вафот этганлар уч кишини ташкил этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader