Аналитика

АҚШ ва Британия Хитойдан вирус учун "товон" талаб қилишга шайланмоқда

© AP Photo / Ng Han GuanЖители Уханя едут на пароме через реку Янцзы
Жители Уханя едут на пароме через реку Янцзы - Sputnik Ўзбекистон
Британия Хитойдан коронавирус инфекцияси учун 433 миллиард доллар талаб қилишга шайланмоқда. АҚШнинг ҳам бу борада Пекинга даъволари бор. Ушбу талаблар қанчалик бемаъни туюлмасин Ғарб бундан ўз манфаати йўлида фойдаланиш йўлини топади.

Коронавирус пандемиясининг бошланиши билан тугаган даврда Россия ўзига хос ноёб мамлакат эди, унга доимий равишда миллиардлаб зарар, компенсациялар, шунингдек, оммавий кечирим сўраш билан ҳудудларнинг қайтиши ва бутун айбни бўйнига олиш афсус надоматда бўлиш талаблари қўйилган.

 Государственный департамент США - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Америкадаги Хитой ОАВлари АҚШ ҳукумати талаби билан ўз штатини қисқартирмоқда

Масалан, Иккинчи Жаҳон уруши учун, Қизил Армиянинг Германиялик қурбонлари учун, "Полшанинг бўлиниши", "очарчилик" (голодомор) учун, Қрим учун, Боинг учун, Курил ороллари учун, Британия ҳудудида "кимёвий қурол ишлатгани" (яъни Скрипал иши) учун, Юкос иши учун, глобал исиш (Россия нефт ва гази туфайли)," Норд Оқими ", Донбасс учун, шунингдек АҚШда, Буюк Британияда, Черногория, Мадагаскарда ва бошқаларда "сайловлар ва референдумларга аралашгани" учун билдирилган товон тўлаш ва тавба қилиш талабларини эсга олса бўлади.

Коронавирус вазиятни ўзгартирди, аммо унчалик яхши бўлмаган тарафга. Ривожланган Ғарб дунёси (ва унинг йўлдош мамлакатлари) триллионлаб доллар товон пулларини талаб қиладиган мамлакатлар гуруҳи тўсатдан кенгайди ва энди Хитойдан, Россия билан бир қаторда, триллионлаб доллар иқтисодий зарар, шунингдек, Доналд Трамп аниқ ва доимий равишда "хитойлик" деб атайдиган коронавируснинг қурбонлари учун компенсация сифатида даъво қилинмоқда. РИА Новости хабарига асосан.

Бу айбловларнинг моҳияти қуйидагича схематик тарзда тузилиши мумкин бўлган қуйидаги (сохта) далилга асосланади: "Агар Хитой Ғарб мамлакатларига янги даҳшатли вирус аниқланганлигини айтганда эди, у ҳолда цивилизациялашган Ғарб мамлакатлари тайёр турган бўлар эди ва у ерда эпидемия бўлмас эди. Аммо Хитой ҳамма нарсани яширди, ҳақиқатгўй докторлари цензура остида қолди ва умуман олганда, у ҳозир Пекиннинг ҳаракатлари туфайли ҳалок бўлган ғарбликларнинг иқтисодий зарарлари ва қурбон бўлган ҳаёти учун жавоб бериши керак".

Флаги США - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
АҚШ ЖССТни молиялаштиришни тўхтатиб қўйиши мумкин

Талаб шубҳасиз бемаънидир, аммо бу бемаънилик (имидж мулоҳазаларни гапирмасдан) Хитойни товонни тўлашга ва тавба қилишга мажбурлаш уринишларини тўхтата олади дейиш учун шунчалар содда (ғарблик шерикларимизнинг фикрлаш хусусиятларини билмасдан) бўлиш керак.

Британиянинг етакчи газеталаридан бири бўлган The Daily Mail ўзининг якшанба куни чиқадиган Mail on Sunday нашрида Хитойнинг пуллари учун курашнинг мақсадлари ва усулларини баён қилди: "Хитой биздан 351 миллиард фунт (433 миллиард АҚШ доллари - таҳр.) қарз. Британия Пекинни халқаро судлар орқали  Коронавирус учун товон пули (олиш учун - таҳр.) таъқиб қилиши керак, дейди жиддий тадқиқотчилар.  Консерватив партиянинг ўн беш нафар нуфузли аъзоси Буюк Британиянинг Хитой билан муносабатларини "қайта кўриб чиқишга" чақирмоқдалар. <...> Эпидемия бошланганидан бери дунёнинг етакчи иқтисодиётлари 3,2 триллион фунт (3.95 триллион АҚШ доллари – таҳр.) зарар кўрди. Хитой виждонлироқ бўлганида эди, буларнинг олдини олса бўлар эди, деб қўрсатади тадқиқотлар".

Mail on Sunday таянаётган обрўли тадқиқот – бу Henry Jackson Society таҳлил марказининг "тергови" бўлиб, унда эпидемия учун айб айнан Хитой ҳукуматига қўйилмоқда.

Американинг Bloomberg агентлиги лойиҳасида халқаро судларда Пекинга қарши суд жараёнларининг ҳуқуқий истиқболлари батафсил кўриб чиқилган. Бу истиқболларни шу каби ҳолатларга ихтисослашган амалиётчи адвокат келтирган, ва у бу жараён аллақачон бошланганлигини жуда том маънода таъкидламоқда: "АҚШнинг ўзи томонидан Хитойга қарши вируснинг (эпидемиянинг – таҳр.) эрта босқичи хақида маълумотни бостирилиши ва коронавирус тарқалиши туфайли етказилган зарар учун товон сифатида миллиардлаб (доллар – таҳр.) ундириш бўйича иккита жамоавий даъво қўзғатилган".

Мероприятия по предотвращению распространения коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Коронавирусга чалинганлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринга чиқди

Агар бу давом этса, шунга ўхшаш даъволар нафақат АҚШ, балки Европа ва халқаро судларда ҳам кўриб чиқилади.

АҚШнинг амалдаги президент маъмурияти Хитой ва "хитой таҳдиди"га қандай муносабатда эканлигини ёдда тутган ҳолда, бундай ҳаракатлар максимал даражада сиёсий кўмак олади, деб тахмин қилиш мумкин, айниқса ўз хатоларини ташқи душманнинг ҳаракатларида айблаш бу машҳур сиёсий тактика, ва бу тактикадан америкаликлар (ва нафақат улар) Россияга (ва нафақат унга) нисбатан муваффақиятли фойдаланганлар.

Дарвоқе, Россия тажрибаси шуни кўрсатадики, бундай даъволарнинг юридик жихатдан пастлиги ушбу суд жараёнларининг истиқболига умуман таъсир қилмайди (биз бундан бир неча бор ўтганмиз), Британия ҳукумати нуқтаи назаридан ҳар қандай мудофаа тактикасини бекор қилувчи ўзининг махфий қуролини Пекинга қарши муваффақиятли ишлатиши мумкинлигини гапирмаса ҳам бўлади. Ушбу қурол - жанговар "хайли лайкли" ("катта эҳтимоллик билан"), бу жуда сеҳрли формула бўлиб, у бизнинг Лондонлик геосиёсий рақибларимизга жиноятларнинг Москвага  қўйилган даъволарда Россия айбдорлиги тўғрисида ҳар қандай оқилона далилларни тақдим этиш заруриятидан халос қилади. Ошиқча хом-ҳаёлларга берилишнинг ҳожати йўқ: Хитой учун, Ғарбда ўзларининг "Хитой Браудерини" (ёки яқин кунларда топилади) ва "хитойлик Ходорковский"ни  ва ҳатто эпидемиянинг ҳақиқий қурбонларини, шунингдек, хитойлик маҳаллий амалдорлардан жабр кўрган Уханьлик шифокорларни топиб бўлдилар. Улар тирик хитойликлардан триллионлаб тирик долларларни ундириш учун сурбетларча фойдаланилади.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
Колумнистлар
Пекин АҚШ “давлат” журналистларини жазолади

Бироқ, бу триллионларни Пекиндан олиш имконияти хаёлий. Аммо гап бунда эмас, балки Европа Иттифоқи ёки АҚШнинг оддий фуқароларини Ғарбий дунёда эпидемия катастрофик иқтисодий оқибатларга олиб келгани ҳақидаги норозилигидан ҳалос қилиш. Оммавий ахборот воситаларининг барча ҳаракатларига қарамай, оддий европаликларда ва америкаликларда барча муаммоларнинг сабаби Хитойнинг тахмин қилинаётган махфийлиги эканлигига ишонч ҳосил қилишлари қийин. Бироқ, худди шу томошабинлар бир неча ҳафта давомида Ғарб оммавий ахборот воситаларида Хитой ҳукумати эпидемияга қарши қандай чоралар кўраётгани, шу жумладан блокланган уй-жой комплекслари, дронларда озиқ-овқат етказиб берилиши, оммавий тестлар олиниши, корхоналарни тўхтатилиши ва ҳатто полиция томонидан ҳимояланган ҳудудлар орасидаги йўлларни қазиб ташланиши тўғрисида хабарларни томоша қилган. Буларнинг барчаси "авторитаризм" ва Пекин ҳукуматнинг нооқилоналиги далиллари сифатида тақдим этилган. Аммо ҳозир, худди шу хабарларга ишора қилиб, Борис Жонсон ва Доналд Трамп бу жиддий масала эканлигига ишонишлари учун даъвогарлардан яна қандай аниқ ва ҳайратлантирувчи ҳаракатлар (баёнотлар эмас, айнан ҳаракатлар) амалга оширилиши кераклиги ҳақида сўраш мумкин. Бу даъволар ҳатто PR-акция сифатида ҳам, Хитойга қарши барча даъволар бефойдадир, аммо Хитойга қарши иқтисодий санкцияларни жорий қилиш учун баҳона сифатида улар мукаммалдир.

Аслида, айнан санкциялар киритш учун бу машмашалар ташкил қилинмоқда..

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала