Кучли шамол ва хўл қор Ўзбекистоннинг бир қисмини электр токидан маҳрум қилди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Медиабанкка ўтишУстановка опор для воздушной линии электропередачи
Установка опор для воздушной линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энергетика вазирлиги электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраган ҳолда, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилмоқда.

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. 9 апрелга ўтар кечаси Ўзбекистонда кузатилган кучли шамол (шторм) туфайли мамлакатнинг бир қисми (ўртача ҳисобда истеъмолчиларнинг 15%и) электр токидан маҳрум бўлди. Энг кўп талафот кўрган регион Самарқанд вилоятидир (30%), деб хабар қилади Энергетика вазирлидан олинган маълумот асосида Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Линии электропередачи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда карантин вақтида қарздор истеъмолчилар электр токидан узилмайди

Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри Сирдарё, Жиззаҳ, Самарқанд ва бошқа вилоятларда ноқулай об-ҳаво натижасида дарахтларнинг синиши ва қулаши билан боғлиқ ҳолатлар юзага келган. Ҳозирда Тошкентнинг кўпгина кўчаларида қулаб ётган дарахтларни кўриш мумкин.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бошқармалари ва бўлимлари ходимлари томонидан жойларда йўлаклар, автомобиллар ҳаракатланувчи кўчалар, хиёбонлар бўйлаб тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

ФВВ қутқарув бригадалари кучайтирилган тартибда иш олиб бораётган бўлсалар-да, 17.00га қадар ҳам пойтахт кўчалари синган дарахтлардан тўлиқ тозалаб олинмаган.

© МЧС УзбекистанаЛиквидация последствий снегопада в Ташкенте
Кучли шамол ва хўл қор Ўзбекистоннинг бир қисмини электр токидан маҳрум қилди - Sputnik Ўзбекистон
Ликвидация последствий снегопада в Ташкенте

Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги электр токида бўлаётган узилишлар электр токининг танқислиги билан боғлиқ эмаслигига алоҳида урғу бермоқда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия снегопада в Ташкенте
Кучли шамол ва хўл қор Ўзбекистоннинг бир қисмини электр токидан маҳрум қилди - Sputnik Ўзбекистон
Последствия снегопада в Ташкенте

Энергетика вазирлиги айни вақтда мамлакатда етарли миқдорда электр қуввати ишлаб чиқарилаётганини таъкидлаган ҳолда, муаммо юзага келган жойларда электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганини маълум қилган.

"Мамлакатимиз бўйлаб кузатилаётган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли республикамизнинг турли ҳудудларида электр қурилмаларида вужудга келган авриявий ҳолатлар ҳамда қалин қор ёғиши оқибатида дарахт шохларининг синиб, электр тармоқларига шикаст етказиши натижасида электр энергияси етказиб беришда вақтинча узилишлар кузатилмоқда. Айни вақтда "Ҳудудий электр тармоқлари" акциядорлик жамиятининг топшириғи билан республикамизнинг барча ҳудудларида электр таъминоти корхоналарининг тезкор бригадалари томонидан таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилмоқда", - дейилади хабарда.

© Sputnik / Дильшода РахматоваПоследствия снегопада в Ташкенте
Кучли шамол ва хўл қор Ўзбекистоннинг бир қисмини электр токидан маҳрум қилди - Sputnik Ўзбекистон
Последствия снегопада в Ташкенте

Вазирлик электр таъминотидаги вақтинчалик узилишлар учун истеъмолчилардан узр сўраб, ушбу ишларни якунлаш ва электр таъминотини тиклаш чоралари кўрилаётганлигини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0