Коронавируснинг дунёга ҳужуми: 11 апрелда нималар рўй бермоқда?

© Sputnik / Mikhail Voskresenskiy / Медиабанкка ўтишДезинфекция дорог и тротуаров в Москве
Дезинфекция дорог и тротуаров в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 669 нафарни ташкил қилмоқда, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 669 тага етди, беморларнинг 42 нафари тузалган, қурбонлар сони 3тани ташкил қилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств - Sputnik Ўзбекистон
Туркий кенгаш онлайн саммитида коронавирус пандемияси муҳокама қилинди

Дунё бўйича ушбу вирусга чалинганлар сони 1,7 миллиондан ошди, 357 мингдан ортиғи касалликдан фориғ бўлди, ўлимлар сони 95 707тани ташкил этмоқда.

10 апрелдан 11 апрелга ўтар кечаси дунёда SARS-COV-2 инфекциясига чалинганлик бўйича 96 мингдан зиёд ҳолат аниқланган, 20 мингга яқин киши ушбу касалликдан соғайган. Шунингдек, 1 сутка ичида 7 мингта ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Бугунги кунда инфекция энг кенг тарқалган давлатлар бешлигидан АҚШ (502 876), Испания (158 273), Италия (147 577), Франция (124 869) ва Германия (122 171) ўрин олган.

Бошқа давлатларда ҳолат қандай?

Туркияда ўлганлар сони 1000дан ошди;

Хитойда тиббиёт муассасалари фаолияти секин-аста тикланмоқда;

Панорама на город Душанбе, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонга коронавирус қачон кириб бориши айтилди

Яманда CoVid-19га чалинганлик бўйича илк ҳолат аниқланди;

Халқаро авиарейслар сони 70%га пасайди;

Арманистон ҳукумати фавқулодда ҳолат тартибини 1 ойга узайтирди;

Италиялик шифокорлар америкалик вирусолог-шифокорлар билан ҳамкорликда ўлим коронавирус туфайли рўй берганига ишора қилувчи кўрсаткични аниқладилар;

АҚШда бир суткада вирусни юқтирганлар сони 500 мингдан ошди;

Россиялик шифокорлар Сербия ва Италияда коронавирусга қарши фаол курашни бошлаб юбордилар. Бугунги кунда Россияда коронавирусга чалинганлар сони 11 925тага етган, улардан 797 нафари соғайган, қурбонлар сони 103тани ташкил этмоқда.

Марказий Осиё минтақасида нима гап?

Афғонистонда вирусни юқтирганлар сони 423 нафарни ташкил этмоқда, соғайганлар сони 18та, ўлим ҳолати 14та; Қозоғистонда вирусга чалинганлар сони 812та, соғайганлар 64 нафар, 10 киши вафот этган; Қирғизистонда беморланганлар сони 298та, соғайганлар 33та, 5 киши қурбон бўлган; Тожикистонда(0); Туркманистонда (0).

Янгиликлар лентаси
0