Ўзбекистонда аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади

© PixabayЧай
Чай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фитобарлар Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида ҳам ташкил этилади

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистонда аҳоли гавжум жойларда, хусусан, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб мактаб ва ОТМларда фитобарлар ташкил этилади, деб хабар қилди Адлия вазирлиги.

Лечебные травы - Sputnik Ўзбекистон
Тиббиёт ташкилотларида 1 майдан халқ табобати хоналари очилади

"2020 йилнинг 1 июнидан бошлаб босқичма-босқич барча вазирлик ва идораларда, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳамда маҳаллий аэропортларда, барча турдаги автовокзал, темир йўл вокзалларида, бозорлар, санаторий-курорт муассасаларида ҳамда бошқа аҳоли гавжум жойларда фитобарлар ташкил этилади", - дейилади хабарда.

Тадбиркорлар томонидан давлат муассасаларида фитобарлар ташкил этилганда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилган ҳолда ҳисобланади.

Бунда, фитобарлар вендинг автоматлари орқали ташкил қилинган ҳолларда, давлат мулки объектларидан фойдаланганлик учун ижара тўловлари ҳисобланмайди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги вазирлигининг марказий аппаратида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бўлими негизида Доривор ва зиравор ўсимликларни ривожлантириш бошқармаси ташкил этилган.

Янгиликлар лентаси
0