Фарғоналик коронавирус юқтириб олган яна бир бемор вафот этди

© Sputnik / Владимир Смирнов / Медиабанкка ўтишРеанимационное отделение
Реанимационное отделение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғоналик бемор Умра сафарида бўлиб қайтган. 25 март куни унда коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

ТОШКЕНТ, 11 апр - Sputnik. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 4 нафарга етди. 11 март куни фарғоналик бемор вафот этди, деб хабар қилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати.

Сотрудник лаборатории выполняет анализы на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
"Нутқ бузилиши": коронавируснинг янги белгилари маълум қилинди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида яшовчи, Умра сафарида бўлиб қайтган 59 ёшли фуқаро Н.да жорий йил 25 март куни коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган эди.

Бемор (аёл) шу йили 31 март куни сунъий нафас олиш аппаратига уланган. Беморда ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, гипертония 3-босқич, артериал гипертензия 3-даража, хавф ўта юқори бўлганлиги сабабли касаллик оғир кечиб, у 12 кун давомида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.

Даволаниш даврида тиббиёт фанлари доктори, профессор А.Хаджибаев раҳбарлигида Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош пульмонологи, профессор И.Ливерко, етакчи реаниматологлар Д.Собиров ва Х.Сатторов иштирокида бир неча бор видеоалоқа орқали керакли тавсиялар бериб борилган. Бундан ташқари, даволаш стандартларига мувофиқ, вирусга қарши, антибактериал, инфузион, муколитик, симптоматик ва респиратор терапия муолажалари ҳам олиб борилган.

Аммо жорий йил 11 апрель куни кечки пайт беморнинг аҳволи кескин ёмонлаша бошлаган. Унга қатор соҳа мутахассислари томонидан ўтказилган шошилинч реанимацион муолажалар кўрсатилган. Лекин стандарт асосида олиб борилган чора-тадбирларга қарамасдан бемор Н.да ўткир респиратор дисстрес синдром, ўткир нафас етишмовчилиги ҳамда ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида биологик ўлим қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0