Вазирлик: 9 апрелга қадар берилган стикерлар ўз кучини йўқотмаган

© Sputnik / Рамиз БахтияровПроверка документов на стационарном посту (Дружба народов)
Проверка документов на стационарном посту (Дружба народов) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
9 апрелдан бошлаб автомобиллар ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди. Бу айрим тушунмовчиликларни юзага келтирди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Адлия вазирлиги 9 апрелга қадар берилган стикерлар бекор ва ўз кучини йўқотмаганини эслатди.

Контрольно пропускной пункт Рохат при въезде в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Махсус рухсатнома талаб этилмайдиган автотранспорт рўйхати эълон қилинди

2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатнома бериш тўхтатилган эди. Бу илгари берилган рухсатномалар ўз кучини сақлаб қолиши юзасидан айрим тушунмовчиликлар юзага келган.

“Шунга кўра, Махсус комиссиянинг юқоридаги қарорига асосан автотранспорт воситаларига 2020 йил 9 апрель кунига қадар тақдим этилган махсус рухсатномалар (стикерлар) асосида ҳозирда ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинганлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз”, - дейилган хабарда.

Вазирлик фуқаролардан махсус рухсатномалардан мақсадли фойдаланиш орқали эълон қилинган карантин тадбирларига қатъий риоя этишларини сўраган.

Янгиликлар лентаси
0