Жарима майдонида автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарарни ким қоплайди?

© Sputnik / Рамиз БахтияровВодитель службы доставки показывает документы
Водитель службы доставки показывает документы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИВ ЙҲХББ бошлиғи ўринбосари жарима майдонида автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарарни ким қоплашини тушунтирди.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. АОКА штабида ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Эрали Бозоров иштирокида брифинг бўлиб ўтди. У жарима майдонида автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарарни ким қоплашини тушунтирди.

Проверка документов на стационарном посту (Дружба народов) - Sputnik Ўзбекистон
Вазирлик: 9 апрелга қадар берилган стикерлар ўз кучини йўқотмаган

Таъкидланишича, жарима майдончасига транспорт воситаси қабул қилиш-топшириш далолатномаси асосида жойлаштирилади.

Эрали Бозоровнинг сўзларига кўра, транспорт воситаси жарима майдончасига жойлаштирилгандан кейин унинг сақланиши учун хизмат кўрсатувчи юридик шахс, яъни жарима майдончанинг эгаси жавоб беради.

“Яъни, жарима майдончасидаги автомобилга бирор кор-ҳол бўлса, зарар хизмат кўрсатувчи юридик шахс (жарима майдони эгаси) томонидан қопланади”, - деди у.

Бугунги кунда республика бўйича 233 та жарима майдони фаолият олиб бормоқда. Ушбу жарима майдончаларининг барчаси юридик шахсларга тегишли. Транспорт воситаларини сақлаш хизматлари кўрсатиш ушбу юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0