Ўзбекистон Беларусга инсонпарварлик ёрдамини юборди

© Sputnik / Дильшода РахматоваУзбекистан направил гуманитарную помощь в Китай
Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Ўзбекистон  президенти Шавкат Мирзиёевнинг беларусь халқига дўстона ёрдами юборилди.

Эмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди

 “Дунё” АА хабарига кўра, ёрдам дўст беларусь халқига бугун бутун дунёни қамраб олган коронавирус пандемиясига қарши курашишда кўмак беради.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан шакллантирилган юк таркибига тиббий ниқоблар ва қўлқоплар, ҳимоя комбинезонлари, антисептиклар ва коронавирусга қарши курашишда зарур бўлган бошқа тиббий воситалар киритилган.

Дўстона ёрдам Мудофаа вазирлиги самолётида Минскка етказилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Хитой, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ҳам инсонпарварлик ёрдамини юборган эди.

Янгиликлар лентаси
0