Дунёда

Буюк нефт сулҳи: бундан кейин нима бўлади

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишЗаседание стран-участниц соглашения о сокращении добычи нефти ОПЕК+
Заседание стран-участниц соглашения о сокращении добычи нефти ОПЕК+ - Sputnik Ўзбекистон
ОПЕК, Россия ва АҚШ келишуви коронавирус туфайли чуқур жарликка қулаши муқаррар нефт бозорини мутлақ инқироздан сақлаб қолишга қаратилган.

ОПЕК саммитида ишлаб чиқаришни қисқартириш тўғрисидаги келишув коронавирус туфайли нефтга бўлган талабнинг пасайишини қоплай олмайди, демак унинг нархларнинг кўтарилишига таъсир қилиш қобилияти ҳам чекланган бўлади. Бироқ, ушбу келишувсиз нефт бозорларидаги аҳвол бундан ҳам баттар бўлар эди. 

Добыча нефти - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Bloomberg Россиянинг нефть урушидаги асосий кузирини айтди

Американинг нуфузли Goldman Sachs банкига таянган Британиянинг The Guardian нашри "коронавирус инқирози апрел ва май ойларида талабни кунига 19 миллион баррелга камайтиради", шунинг учун, агар "эртага ишлаб чиқаришни қисқартиришга келишиб олинса ҳам, у сақлаш омборлари ҳажми тўладиган келгуси ҳафталарда нархларнинг пасайишини олдини олиш учун ҳали ҳам жуда паст ва жуда кечиккан бўлиб қолади", деб ёзмоқда.

Таъкидлаш жоизки, америкалик банкирларнинг баҳолари нисбатан оптимистик эди: улар юқоридаги ҳисоб-китобларни ишлаб чиқаришни 15 миллион баррелга қисқартиришга ва қаттиқ карантин чоралари атиги 19 миллион баррел талабни "кесиб ташлайди" деган тахминга асосланиб қилдилар, бошқа ҳисоб-китобларга кўра эса, гап 20-25 миллион баррел борасида ҳам кетиши мумкин.

ОПЕК+ битими, ўзининг кўламлилиги ва янгиликларда эгаллаган мавқеъидан қатъи назар, нафақат нефт экспорт қилувчи мамлакатларнинг бугунги нархлари ва бюджет даромадларини қўллаб-қувватлаш, балки келажакка қаратилган, яъни эпидемия якунланганидан кейинги иқтисодий тикланиш даврига мулжалланган жуда мураккаб муроса.

Президент Китая Си Цзиньпин на военном параде в честь 70-летия образования КНР в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Хитой Россияга нефт урушида ёрдам беради

Ушбу "келажакка қараш"ни ОПЕК+ доирасида келишилган бозорларнинг суст муносабати ва G20саммитида қўллаб-қувватланадиган чора-тадбирларнинг тезкор самарадорлигига нисбатан ўртача тахминларни тушунтириши мумкин: "Режа (ОПЕК+) нархларнинг кейинги пасайишини олдини олиш учун етарли бўлиши мумкин, аммо уларни ўсишига ундаш учун етарли эмас", - деди IHS Markit энергетика бозорлари бўйича таҳлилчиси Маршалл Стивз. Унинг Американинг MarketWatch молиявий нашри томонидан нашр этилган таҳлилига кўра, ушбу битим муваффақиятсизликка учрамайди, аммо барча муаммоларга "панацея" ҳам эмас.

ОПЕК битимининг кўлами келгуси ҳафталар ёки ойларга эмас, балки келажакка қаратилганлигига виртуал саммит тугаганидан кейин расмий баёнотнинг асосий моддаси далолат бўлади.

"Учрашув қатнашчилари 2020 йил 1-майдан бошлаб, 2020 йил 30-июнда якунланадиган дастлабки икки ой давомида, жами нефт қазиб олишни кунига 10,0 миллион баррелга камайтириш тўғрисида келишиб олдилар. Кейинги олти ой ичида 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабргача умумий келишилган қисқартириш кунига 8,0 миллион баррелни ташкил этади, ундан кейин 2021 йил 1 январдан 2022 йил 30 апрелгача 16 ой давомида кунига 6,0 миллион баррел миқдорида қисқартирилиш жорий этилади.

Тузатишларни ҳисоблаш учун дастлабки кўрсаткич 2018 йил октябр ойидаги кўрсаткичдир, кунига 11,0 миллион баррел базавий даражадаги нефт ишлаб чиқаришган Саудия Арабистони Қироллиги ва Россия Федерацияси бундан мустасно. Келишув 2022 йил 30 апрелгача амал қилади, аммо унинг узайтирилиши 2021 йил декабрда кўриб чиқилади".

Встреча президента России Владимира Путина и президента США Дональда Трампа - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Трамп Путинга нефт қазиб олишни камайтирганлиги учун миннатдорчилик билдирди

Улар нефт бозори иштирокчилари улар нефть қазиб олувчиларни қисқа муддатли муаммолардан ҳалос қилишга қаратилган "фавқулодда пасайиш"га дуч келмаганликларига ишонтирилмаяптилар, аксинча нефт бозорида узоқ муддатли дефицитни яратишга қаратилганликда. Аммо дефицит истеъмол даражаси эпидемиядан олдин бўлган даражага етганидан кейингина "фаоллашади".

Шуни таъкидлаш керакки, битим барибир бузилиши мумкин, чунки ОПЕК+нинг принципиал позицияси шундаки, ҳеч ким нефтнинг порлоқ келажагига "бепул чипта" ололмайди. Айнан шу сабабли саммитнинг якуний резолюциясида бутун ишлаб чиқаришни қисқартириш Мексика (битимни қўллаб-қувватламаган ягона мамлакат) кунига 400 минг баррел нефт қазиб олишни қисқартиришга имзо чеккан тақдирдагина кучга киради. Бу айнан принципиал масаладир, чунки агар биронта ҳатто йирик бўлмаган нефт ишлаб чиқарувчи битимдан озод этилса, у парчаланиб кетади: Саудия Арабистони ва Россия биргаликда жаҳон нефт қазиб олишнинг 20 фоизидан кўпроғини назорат қиладилар ва барча «қисқартирилиш»га ёлғиз ўзлари дош беролмайдилар ва ҳатто ишлаб чиқаришнинг зарур пасайишини АҚШ билан бўлишса ҳам, барибир жаҳон ишлаб чиқаришининг фақат учдан бир қисмини "қисқартиришга" тўғри келаётгани аён бўлади.

Буни аксарият нефт экспорт қилувчи мамлакатлар, шу жумладан ички сиёсий нуқтаи назаридан ОПЕК+ битимини расмий равишда имзолашга йўл қўйиб бўлмайдиган давлатлар ҳам тушунишади. Масалан, Рейтер агентлиги Ослонинг нефт битимидаги позицияси ҳақида хабар беради: "Ғарбий Европанинг энг йирик нефт ишлаб чиқарувчиси бўлган Норвегия шанба куни, мамлакат ҳали ҳам нефтни қисқартириш ҳақида ўйламоқда, гарчи ОПЕК+ ўз режасини амалга оширадиган бўлса ҳам, деб баёнот берди. "Учрашувда мен нефт қазиб олишни қисқартириш бўйича ОПЕК+ давлатлари ўртасида келишувга эришилган тақдирдагина Норвегия нефт қазиб олишни бир томонлама қисқартириш масаласини кўриб чиқади дедим", - деб баёнот берди (нефт ва энергетика вазири) Бру ҳоним.

Мексика ОПЕК+ битимини саботаж қилиши мумкин, чунки бу мамлакат нефт экспорт қилувчилар орасида ўзига хос хусусиятга эга: ҳар йили (ва бу маълум харажатларни талаб қилади) Мексика молиявий бозорларда йиллик нефт экспортини "суғурта қилади" ва шунинг учун нархларнинг эпидемия ва нархлар уруши билан боғлиқ йил оҳиригача бўлган коньюктурасини эътиборсиз қолдириши мумкин.

Президент США Дональд Трамп и наследный принц Саудовской Аравии Мухаммед бен Салман во время встречи в Белом доме в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Россия, ОПЕК + АҚШ - нефт бозорида янги келишув бўладими?

Аммо Мехико келишувнинг амалга оширилишидан жуда манфаатдор бўлган Доналд Трампни инкор қила олмайди. Бундан ташқари, BBC таъкидлаганидек, АҚШ президенти нефт қазиб олишнинг камайиши туфайли жанубий қўшнига етказиладиган молиявий зарарларни вақтинча ўз зиммасига олишга тайёр (ва бу камдан-кам учрайдиган ҳолат): "АҚШ Президенти Доналд Трамп "Мексикага ёрдам беришни" таклиф қилганини айтди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ нефт қазиб олишни камайтиради ва Мексика эса буни кейинроқ "қоплаб беради". Шунингдек, у келишув қабул қилинишига ишончи комил эмаслигини айтди. "Биз бунинг устидан иш олиб бормоқдамиз. Ўйлайманки, охир-оқибат ҳамма нарса муваффақиятли якунланади", - деди у".

ОПЕК + битими, шунингдек, Оқ уй томонидан билдирилган "Мексика таклифи" Мексика раҳбарияти учун ҳам, ОПЕК+ қолган аъзолари учун ҳам номақбул деб топилган тақдирда барҳам топиши мумкин.

Пастух на осле едет мимо нефтяного месторождения в Сирии на границе с Турцией - Sputnik Ўзбекистон
Аналитика
Бозорни биргаликда қутқарамиз: АҚШ нефт қазиб олишни қисқартирмоқда

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, АҚШнинг ОПЕК+ расмий битимида иштирок этмаслиги Америка сланец компанияларига ёрдам бермайди, чунки ОПЕК+ томонидан ишлаб чиқаришни қисқартириш ҳажми нархларни бутунлай катастрофик пасайишдан сақлайдиган тарзда танланган, аммо уларни Америка сланец компаниялари банкрот бўладиган даражада қолдирилишини назарда тутади. АҚШ Энергетика вазири Дэн Бруйетт жума куни тан олганидек: "Ҳисоб-китобларимизга кўра, бу йил охирига келиб АҚШда қазиб олиш кунига икки миллион баррелга камаяди. Баъзи моделлар бундан ҳам таъсирли рақамларни кўрсатмоқда, масалан, кунига уч миллион баррелгача".

Эҳтимол, америкаликлар ушбу пасайиш ОПЕК+ келишуви сабабли эмас, балки "бозор" томонидан амалга оширилганлиги ҳақидаги ҳомҳаёлдан таскин топади, аммо бунинг оқибатлари ўзгармайди. Бироқ, умуман олганда, нефт нархларининг кейинги эволюцияси ҳозирги эпидемия билан курашаётганларнинг қўлида: у қанчалик тез тугаса, нархлар шунча тез тикланади, гарчи Мексика раҳбариятининг ўжарлиги ҳам рол ўйнаши мумкин. Аммо ОПЕК + форматидаги йирик нефт алянси вакиллари қилишлари мумкин бўлган ишлари энди амалга ошиб бўлди ва эришилган натижани энди дунё нефт дипломатиясининг катта ютуғи деб ҳисоблаш мумкин.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала