Хитой коронавируснинг янги тўлқинини башорат қилди

© REUTERS / Aly SongПутешественник в защитной маске на вокзале Уханя
Путешественник в защитной маске на вокзале Уханя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитой Шанхай “Хуаншань” шифохонаси юқумли касалликлар бўлими мудири, COVID-19 даволаш бўйича экспертлик гуруҳи раҳбари Чжан Вэньхун коронавируснинг янги тўлқинини башорат қилди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik.  Инсоният бу ёз мавсумида коронавирус пандемиясидан тўлиқ қутула олмайди, шунинг учун ноябрда касалликнинг янги тўлқини бўлиши мумкин, дея ҳисоблайди Шанхай “Хуаншань” шифохонаси юқумли касалликлар бўлими мудири, COVID-19 даволаш бўйича экспертлик гуруҳи раҳбари Чжан Вэньхун.

Летучия мыш  - Sputnik Ўзбекистон
Хитойда яна кўршапалакларни истеъмол қилиш бошланди

“Жанубий Америка, Африка, Жанубий-Шарқий Осиё давлатларида касаллик авж олишни бошланди, шунинг учун мавжуд математик моделга асосан, <...> қиш келганда,  гуруҳ бўлиб йиғилиб, яна ҳамма уйда ўтирадилар”, - дейди Чжан Вэньхун.

Шу билан бирга, унинг сўзларига кўра, ҳозирги эпидемия пайтида, айниқса диагностика соҳасида тўпланган тажриба туфайли кейинги тўлқин унчалик жиддий бўлмайди.

“Бироқ, тиббий ресурслар этишмайдиган мамлакатлар, масалан Африка ва Жанубий Америкадаги давлатлари навбатдаги қишни ўтказиш қийин бўлади”, - деб таъкидлади мутахассис.

ЖССТ 11 март куни COVID-19 коронавируси инфекцияси тарқалишини пандемия деб эълон қилди. 12 апрель ҳолатига кўра, дунёда коронавирус юқтириб олганлар сони 1,7 миллиондан зиёд кишини ташкил этди. 105 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлди.

Янгиликлар лентаси
0