Сиёсат

Мирзиёев амалий ёрдам учун Жанубий Корея етакчисига миннатдорлик билдирди

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти пандемияга қарши курашда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Мун Чжэ Инга самимий миннатдорлик билдирди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Эмомали Рахмон встретил Шавката Мирзиёева в аэропорту Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Эмомали Раҳмон Шавкат Мирзиёевга инсонпарварлик ёрдами учун миннатдорлик билдирди

Суҳбатда давлат раҳбарлари анъанавий дўстона ва самимий руҳда икки томонлама алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни, биринчи навбатда савдо-иқтисодий соҳада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар ҳамда айрим минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик мавзулар юзасидан фикр алмашдилар.

Коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишда ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон президенти пандемияга қарши курашда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Мун Чжэ Инга самимий миннатдорлик билдирди. Хусусан, март ойининг охиридан мамлакатда кореялик профессор – эпидемиолог мутахассис фаол ишламоқда, билим ва кўникмалари билан ўртоқлашмоқда. Шу ойда республикага яна бир тажрибали мутахассис – анестезиолог-реаниматологнинг келиши кутилмоқда. Фуқароларни эвакуация қилиш ва зарур тиббиёт воситалари етказиш учун чартер рейслар ташкил этилди.

Президентлар икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтиришга ҳамда Ўзбекистонда Корея тиббиётининг, шу жумладан карантин тадбирларини ташкил этиш, касалликларни аниқлаш ва даволаш, реабилитация тадбирларини ўтказиш, тиббий кадрлар малакасини ошириш борасидаги илғор тажрибасини самарали жорий этишга қатъий интилишларини қайд этдилар.

Икки давлат соғлиқни сақлаш вазирликлари ва етакчи тиббиёт марказлари ўртасида саъй-ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш ва тезкор ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олинди.

Мулоқотда президентлар мамлакатлар ўртасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий ва илмий-инновацион ҳамкорликда эришилган суръатларни сақлаб қолиш масалаларига батафсил тўхталдилар.

Профессор Университета Корё Республики Корея Цой Чже Ук - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
COVID-19га қарши кураш: ССВда кореялик мутахассис иш бошлади

Жанубий Кореянинг етакчи компаниялари иштирокидаги устувор инвестиция лойиҳалари ҳамда ушбу мамлакат Эксимбанки ва “EDCF” жамғармаси иштирокидаги ижтимоий аҳамиятга эга дастурларнинг амалга оширилиши таҳлил қилинди.

Савдо ҳажми ва қўшма корхоналар сони сезиларли даражада ортгани мамнуният билан қайд этилиб, бу ишбилармон доираларнинг ўзаро қизиқиши кучайиб бораётганига далолат экани ҳақида якдил фикр билдирилди.

Ўтган йил апрель ойида мамлакатга амалга оширилган олий даражадаги ташриф чоғида эришилган келишувларни тўлиқ амалга ошириш ҳамда Сеулда бўлажак учрашувга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ҳукуматлари даражасида фаол мулоқотлар ва алмашинувларни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.

Телефон мулоқоти якунида президент Мун Чжэ Ин Корея Республикаси биродар Ўзбекистонга бугун долзарб бўлиб турган қийинчиликлар ва замонавий хатарларни тез фурсатларда енгиб ўтишда барча зарур ёрдам ва кўмакни кўрсатишга тайёр эканини яна бир бор билдирди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала