Қайси давлатларда “тождор душман” йўқ – тўлиқ рўйхат

© NASA via APПланета Земля. Вид из космоса
Планета Земля. Вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Дунё бўйлаб коронавирус инфекциясини юқтириб олган кишиларнинг сони икки миллионга яқинлашиб қолди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Дунёда COVID-19 вируси бирорта ҳолати қайд этилмаган давлатлар сони камаймоқда. Бу ҳақда Al Jazeera АҚШ Жонс Хопкинс университети маълумотларига асосан хабар қилди.

Полевой госпиталь в Центральном парке Нью-Йорка - Sputnik Ўзбекистон
“Бунинг учун ким тўлайди”: шифокор беморнинг жуда таъсирли сўзлари билан бўлишди

13 апрель ҳолатига БМТга аъзо бўлган 193 та давлатдан 17 та давлат томонидан коронавирус ҳолатлари ҳақида расмий равишда маълум қилинмади: Вануату; Кирибати; КХДР; Комор ороллари; Лесото; Маршал ороллари; Микронезия; Науру; Палау; Самоа; Сан-Томе ва Принсипи; Сулаймон ороллари; Тожикистон; Тонга; Туркманистон; Тувалу; Жанубий Судан.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, баъзи мамлакатларда ҳали COVID-19 учун тест йўқлиги сабабли инфекция ҳолати қайд этилмаган. Бошқалар эса, узоқ жўғрофик жойлашуви туфайли вирус етиб келмаяпти – бу энг асосий кичик ороллардаги давлатлар.

Жонс Хопкинс университетининг охирги маълумотларига кўра, бутун дунёда 1,85 миллион киши бу вирусга чалинган, улардан 435 минг киши соғайган. 114 331 ўлим ҳолатлари қайд этилган. Касалланиш ҳолатлари энг кўп қайд этилган давлатлар - АҚШ (557 590), иккинчи ўринда Испанияда (166 800) ва учинчи - Италия (156 363).

Янгиликлар лентаси
0