Такомиллаштирилган Т-90М танклари Россия қўшинлари ихтиёрига топширилди

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишТанк Т-90 "Прорыв"
Танк Т-90 Прорыв - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тамань моторлашган ўқотар дивизияси таркибига кўрсаткичлари яхшиланган Т-90М танклари қабул қилинди. Ҳарбий эксперт Алексей Подберёзкин ушбу жанговар машина хусусиятлари борасида ўз мулоҳазаларини билдирди.

Россия Ғарбий ҳарбий округига кирувчи 1-танк армияси қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кисель апрель ойида Тамань моторлашган ўқотар дивизиясига янги такомиллаштирилган Т-90М "Прорыв" танклари олиб келинганини маълум қилди.

“Апрель ойида Тамань моторлашган ўқотар дивизиясига бир нечта Т-90М танклари етиб келди. Бу мутлақо янги машина, улар янги минора, янада кучли двигатель билан жиҳозланди. Танклар куннинг исталган вақтида ишлатишга имкон берувчи янги кўп каналли нишонга олиш ускунаси билан жиҳозланган", - дея Киселнинг сўзларидан иқтибос келтирган РИА Новости.

Международный военно-технический форум Армия-2017. День второй - Sputnik Ўзбекистон
Россия дунёдаги энг қудратли қуроллардан бирини модернизация қилишни якунлади

Генералнинг таъкидлашича, такомиллаштирилган Т-90Мнинг асосий хусусиятларидан бири бу реал вақт режимида бошқа машиналар билан маълумот алмашишдир.

Sputnik радиоси эфирида МГИМО Ҳарбий-сиёсий тадқиқотлар маркази директори, тарих фанлари доктори Алексей Подберёзкин жанговар машиналарга баҳо берди.

“Бу 1990 йилда яратилган энг яхши совет танклари сериясидир, кейинчалик уларнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган, ҳозирда қайта тикланди. Т-90М – бу, шу жумладан, актив зирҳли ҳимояга эга  энг замонавий танклар. Бошқа барча кўрсаткичлар замонавий Т-72 танкларининг моделлари даражасида. Баъзи Т-90 танклари шу даражагача такомиллаштирилмоқда, баъзилари модернизациясиз хизматда қолмоқда. Ҳозирги вақтда Т-90М бошқа муқобилини ортда қолдирадиган энг яхши замонавий танк деб тан олинади, Ўйлайманки, кейинги йилларда уларни такомиллаштириш давом этади", - дейди Алексей Подберёзкин.

Янгиликлар лентаси
0