Тошкентда “Epica” ва “тез ёрдам” машинаси тўқнашди

© Министерство здравоохранения УзбекистанаДТП с участием машины скорой помощи в Ташкенте
ДТП с участием машины скорой помощи в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ford” русумли тез ёрдам машинаси ҳамда “Epica” русумидаги автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. 14 апрель куни соат 12:38 Олмазор тумани Чиғатой Дарвоза чорраҳасида чақирув бўйича кетаётган “Ford” русумли тез ёрдам машинаси ҳамда “Epica” русумидаги автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.

Авария  в Берунийском районе Каракалпакстана в результате которой погибли 4 человека - Sputnik Ўзбекистон
Қорақалпоғистондаги мудҳиш ЙТҲ тўрт кишининг умрига зомин бўлди

Натижада 5 киши жароҳатланган.

Улар зудлик билан тиббий текширувдан ўтказилиб, белгиланган тартибда тез  тиббий ёрдам кўрсатилгач, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.

Жароҳатланганлардан бири кўчма бригада шифокори, 32 ёшли У.У.нинг аҳволи қониқарли бўлганлиги сабабли уйига жавоб берилган.

Тезкор  бригада фельдшери, 20 ёшли О.О., тез ёрдам  автомашинаси ҳайдовчиси, 55 ёшли И.Г. ҳамда “Epica” русумдаги автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси: 46 ёшли Н.С. ва 20 ёшли М.А. лар эса марказнинг  нейрожарроҳлик бўлимига ётқизилган. Айни пайтда уларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга малакали шифокорлар томонидан стандартлар асосида тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0