Лавров COVID-19 пандемиясининг юзага келиши версиялари ҳақида фикр билдирди

© ТАСС/POOL / Медиабанкка ўтишВизит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США
Визит министра главы МИД РФ С. Лаврова в США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хусусан, Daily Mail нашрида чоп этилган мақолада Ухань шаҳрида кўршапалаклар устидан қатор тадқиқотлар амалга ошириладиган лабораториялар фаолияти Пентагон томонидан 3,7 миллион доллар миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилгани ҳақида ёзилган

ТОШКЕНТ, 15 апр - Sputnik. АҚШ, Британия, Хитой ва бошқа давлатларда коронавирус инфекцияси пайдо бўлиши сабабларига оид турли назариялар тарқалмоқда, аммо инқироз генезисини ҳиссиётга берилмасдан, жиддий ўрганиш, фактларни таққослаш жуда муҳим, дея фикр билдиради РФ ТИВ раҳбари Сергей Лавров. РИА Новости хабари асосида.

Молодой человек с кошкой на балконе многоквартирного дома в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Эҳтимол, дунёдаги карантинни 2 йилга узайтиришга тўғри келар — тадқиқот

"Мен инглизлар ва америкаликларнинг "Хитой барчани ўз вақтида огоҳлантирмагани учун триллионлаб доллар товон тўлаши шарт", деган баёнотларни эшитдим. Шу билан бир вақтда АҚШда демократ ва республикачилар ўртасидаги урушга барҳам берилгани йўқ. Президент Дональд Трампни "у била туриб, бу хавфга етарлича аҳамият бермаганликда" айблашмоқда", - деди Лавров "Коммерсантъ" нашрига берган интервьюсида COVID-19 пайдо бўлишининг сирли версиялари тўғрисидаги саволларга жавоб берар экан.

ТИВ раҳбарининг айтишича, бу сингари версияларга бериладиган изоҳлар вазият тамомила тескарилигини далиллайди.

Хусусан, Daily Mail нашрида чоп этилган Ухань шаҳрида кўршапалаклар устидан қатор тадқиқотлар амалга ошириладиган лабораториялар ҳақидаги мақолада, ушбу лойиҳа Пентагон томонидан 3,7 миллион доллар миқдоридаги маблағ билан молиялаштирилгани ҳақида айтилган.

Кўршапалак, фитна ёки патоген: коронавирус келиб чиқиши ҳақида олимлар фикри >>>

"Мана, Daily Mail – эшитган нарсаси ҳақида борича ёзган. Лекин бу шунчаки қизиқ маълумот эмас. Бу ерда ҳаммаси аслида қандай бўлганини тагига етиш жуда муҳим... Бу иш билан шуғулланиш керак, ҳиссиётга берилмай, теран идрок ила, фактларни таққослаган ҳолда, бунда инқироз генезисини яхши англаш муҳим, келажак учун шундан хулоса чиқариб, янги вужудга келиши мумкин бўлган пандемияларга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун. Бундай ҳолатда ахборотлар оқимидан рақиб устидан лой чаплаш учун фойдаланиб бўлмайди", - деб ҳисоблайди РФ ТИВ раҳбари.

Янгиликлар лентаси
0