Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги янги элчиси тайинланди

© SputnikПосол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов
Посол Узбекистана в Российской Федерации Бахром Ашрафханов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Баҳром Ашрафхонов бунга қадар Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимида ишлаган.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Баҳром Ашрафхонов Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди.

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Баҳром Ашрафхонов Тошкент шаҳридан Боку шаҳрига етиб келди.

Ашрафхонов 2005-2007 йилларда молия вазирининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилиги бошлиғи – молия вазири ўринбосари бўлган.

2016-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Россия элчиси сифатида фаолият юритган. 2018-2019 йилларда “Ўзбекнефтегаз” АЖ бошқарув раиси вазифасини бажарувчи​си бўлган.

Ўтган йилнинг сентябрида у Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланган эди.

Янгиликлар лентаси
0