Наманганлик депутат ИИВ ходимининг погонини юлиб олди

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ - Sputnik Ўзбекистон
Депутатга тегишли юридик шахсларга бериладиган давлат рақамига эга Malibuнинг мажбурий суғурта муддати ўтиб кетгани сабаб, у ички ишлар ходимлари билан тортишади ва машинани жарима майдонига олиб кетилиши қонунга ва депутатлик дахлсизлигига зид эканини айтади

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Ички ишлар ходимининг погони ва кўкрак нишонини юлиб олган Наманган шаҳар кенгаши депутатига нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

Депутат Кабул Дусов  - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Депутат Қобул Дўсов Яшнобод туман аҳолиси билан жанжаллашди

Хабарга кўра, депутатга тегишли юридик шахсларга бериладиган давлат рақамига эга Malibuнинг мажбурий суғурта муддати ўтиб кетгани сабаб, у ички ишлар ходимлари билан тортишади ва машинани жарима майдонига олиб кетилиши қонунга ва депутатлик дахлсизлигига зид эканини айтади.

Кейинчалик 2020 йил 15 апрель куни соат 21:45 ларда Халқ депутатлари Наманган шаҳар кенгаши депутати Т.М. ўзига тегишли бўлган Matiz русумли автомашинасида шериги билан бирга Янгиқўрғондан келаётиб, «Қизилкўприк» постидан Наманган шаҳрига кирмоқчи бўлганида ИИБ ходими томонидан тўхтатилган. Ҳужжатлар кўздан кечирилганда автомашина мажбурий суғурта қилинган сана кўрсатилган муддатидан ўтиб кетгани аниқланган.

Автомобиль жарима майдонига олиб кетилиши тушунтирилганда эса ҳайдовчи яна аввалгидаги каби депутатлик дахлсизлигини рўкач қилган. 2004 йилда қабул қилинган «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида депутат ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва бошқа қонунларга мувофиқ амалга ошириши белгилаб қўйилган. Мазкур қонунда депутат ваколатлари ҳам кўрсатиб ўтилган, бироқ транспорт воситасини ҳужжатсиз бошқариш ҳуқуқи мазкур ваколатлар қаторига киритилмаган, дейилади ИИВ ахборот хизматининг хабарида.

Мессенджер Telegram на экране телефона - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Қўқонда COVID-19 ҳақида ёлғон хабар тарқатган депутатга нисбатан жиноят иши очилди

Депутат вилоят ИИБ катта инспектори, майор Илҳомжон Абдураҳмоновнинг қонуний талабларини бажармасдан автомашинадан тушиб, унинг қўлига ургани натижасида профилактика инспекторининг телефони ерга тушиб, шикастланишига сабабчи бўлган. Вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори, сафдор Ҳусанбой Зиёвиддинов ҳуқуқбузарни тинчлантирмоқчи бўлганида у ходимнинг погони ва хизмат кўкрак нишонини юлиб олиб, улоқтириб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича 2020 йил 16 апрель куни Наманган шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) 2-қисми, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиб уларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш айблови билан жиноят иши қўзғатилган ҳамда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала