Жамият

Ўзбекистон ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2,3 минг дона аппарат сотиб олади

© Sputnik / Кирилл Шипицин / Фотобанкка ўтишСимуляционный центр Иркутской областной клинической больницы
Симуляционный центр Иркутской областной клинической больницы - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2,3 минг дона ўпкани сунъий вентиляция қилувчи аппарат сотиб олиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Соғлиқни сақлаш вазирлигига бирламчи ва тиббий ёрдам лойиҳалари доирасида Осиё тараққиёт банки ҳамда Жаҳон банкининг 30 миллион доллар маблағи эвазига ўпкани сунъий вентиляция қилувчи 2 минг 300 та аппарат ва бошқа ускуналар сотиб олиш ҳақида топшириқ берди.

Тест на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда яна 45 кишига коронавирус инфекциясини юқтириб олиш ташхиси қўйилди

Куни кеча Ўзбекистон етакчиси коронавирус пандемиясига қарши курашишда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кучайтириш масалалари муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Жорий йилда халқаро ва хорижий молия институтлари томонидан йўналтирилган 2,7 миллиард долларни ўзлаштириш режалаштирилган. Уларнинг асосий қисми Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳиссасига тўғри келади.

Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб, амалдаги лойиҳаларни оптималлаштирган ҳолда, маблағлар биринчи ўринда тиббиёт соҳасига йўналтирилмоқда. Халқаро ташкилотлар бу борада мамлакатимизга кўмаклашиш ва маблағ ажратишга тайёр эканини билдирмоқда.

Йиғилишда халқаро молия институтлари пандемия билан кураш учун соғлиқни сақлаш соҳасига ажратаётган 277 миллион доллар миқдоридаги маблағларни тез фурсатларда ва самарали ўзлаштириш лозимлиги таъкидланди.

Ислом тараққиёт банки билан келишиб, Тошкент вилояти Зангиота туманида қурилаётган шифохона ва Юқори Чирчиқ туманидаги карантин ҳудудини замонавий тиббий техникалар билан жиҳозлаш бўйича топшириқлар берилди.

В Узбекистане начнут производить аппараты искусственной вентиляции легких - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Ўзбекистонда ўпканинг сунъий вентиляцияси аппаратлари ишлаб чиқарилади

Осиё инфратузилма инвестициялари банки ва Жаҳон банкидан қўшимча маблағлар жалб этиб, тиббий ва ижтимоий соҳаларга йўналтириш бўйича кўрсатма берилди.

Пандемия шароитида тадбиркорлик, кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш учун 700 миллион доллар жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Давлат раҳбари бу маблағларни, биринчи навбатда, мева-сабзавотчилик, озиқ-овқат саноати ва экспортни рағбатлантиришга йўналтириш зарурлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала