Сабаблари тушунарсиз. COVID-19ни юқтиришга мойил бўлган учта хатарли омил санаб ўтилди

© AFP / Alain JocardЖенщина в медицинской маске на фоне витрины магазина в Париже, Франция
Женщина в медицинской маске на фоне витрины магазина в Париже, Франция - Sputnik Ўзбекистон
Шифокор Уитти коронавирусдан вафот этганларнинг 90%ида камида яна битта касаллик кузатилганини таъкидлайди.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Кекса ёш, сурункали касалликлар ва эркак жинсига мансублик коронавирусга чалиниш ва инфекция қурбонига айланиш хатарини оширадиган омил ҳисоблана, деб хабар қилди Англия бош врачи Крис Уитти. Унинг чиқишидан видео YouTubeда жойлаштирилган.

Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Франциялик олимлар "Тождор вирус" қандай ҳароратда нобуд бўлишини аниқлади

Уиттининг таъкидлашича, кўпинча айнан кекса ёшдаги инсонлар коронавирус қурбонига айланаркан ва шу учун пандемия вақтида уларни ҳимоя қилиш муҳим, деб ёзади "URA.ru".

Бундан ташқари, юрак-қон томир касалликлари кузатиладиган одамлар ҳам хатар хавф соладиган туркумга киради.

Уитти коронавирусдан вафот этганларнинг 90%ида камида яна битта касаллик кузатилганини таъкидлайди.

"Эркак жинсига мансублик биз учун номаълум бўлиб қолаётган хатарни келтириб чиқарувчи омил бўлиб қолмоқда", - деб қўшимча қилади шифокор.

Сал олдин Россия Коммунарка касалхонасидаги бош врач Денис Проценко ушбу муассасада коронавирус туфайли вафот этган 20 нафар беморнинг ўртача ёши 68,1 ёшни ташкил этганини айтган эди.

Шу билан бирга уларнинг аксариятида қандли диабет, сурункали юрак етишмовчилиги ва бошқа оғирлаштирувчи касалликлар кузатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала