Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Алматов директор ўринбосари этиб тайинланди.

ТОШКЕНТ, 18 апр - Sputnik. Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигида қатор тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Усиление санитарно-карантинного контроля в аэропортах - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирус мобил телефон орқали ҳам юқади - Алматов

Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги қарорига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппарати тузилмасига қўшимча Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозими киритилди.

Шунга асосан, президент қарори билан Баҳодир Юсупалиев Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари – Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори лавозимига тайинланди.

Шу вақтгача у Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ботиржон Қурбонов Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Айни пайтгача ушбу агентлик директори лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган Баҳром Алматов Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала