Жамият

Айрим жойларда мобил интернет тезлиги нега пасайганига изоҳ берилди

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтишСтарт продаж в России флагманских смартфонов Huawei
Старт продаж в России флагманских смартфонов Huawei - Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, ҳозирги кунда аҳоли, айниқса талабалар уйларида ўтиргани аҳоли яшаш мавзеларида ва қишлоқ ҳудудларида тармоққа юкламанинг кескин ортишига олиб келмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги айрим жойларда мобил интернет тезлиги нега пасайганига изоҳ берди.

“Ҳозирги кунда аҳоли, айниқса талабалар уйларида ўтиргани аҳоли яшаш мавзеларида ва қишлоқ ҳудудларида тармоққа юкламанинг кескин ортишига олиб келмоқда. Натижада, айрим жойларда мобил интернет тезлиги камайиши кузатилмоқда”, - дейилган хабарда.

Қайд этилишича, ушбу ҳолатда тармоқлардаги юкламалар доимий назоратга олиниб, тармоқнинг ишончли ишлашини таъминлаш учун зарур техник ва ташкилий чоралар кўрилмоқда.

IT-система - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистон интернет тезлиги бўйича жаҳон рейтингида бир неча поғона юқорилади

Вазирлик хабарига кўра, республика бўйича 237 та объектда магистраль телекоммуникация тармоқлари кенгайтирилиб, телекоммуникация ускуналари модернизация қилинган. Натижада магистраль телекоммуникация тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти вилоятлараро даражада 200 Гбит/с.га, туманлараро даражада эса 40 Гбит/с.га етказилган.

Қишлоқ ҳудудларида мобил алоқа база станцияларнинг техник имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш мақсадида электромагнит нурланиш нормалари қайта кўриб чиқилди ва база станциялар қувватлари оширилган.

2019 йил давомида телекоммуникация тармоқлари қамрови умуман мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш масканлари сони деярли икки баробарга камайтирилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала