Дунёда

Хитой COVID-19 лабораторияда яратилгани ҳақидаги тахминни рад қилди

© REUTERS / Aly SongСотрудники службы безопасности в защитных масках у железнодорожного вокзала Ханькоу в Ухане, Китай
Сотрудники службы безопасности в защитных масках у железнодорожного вокзала Ханькоу в Ухане, Китай - Sputnik Ўзбекистон
Франциялик вирусолог Люк Монтанье янги COVID-19 коронавируси табиий келиб чиқмаган, у лабораторияда тайёрланган, деб тахмин қилди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. 2008 йилда ВИЧ бўйича тадқиқоти учун Нобел мукофотини қўлга киритган франциялик вирусолог Люк Монтанье янги COVID-19 коронавируси табиий келиб чиқишга эга эмаслиги ва у лабораторияда тайёрланган деган тахмин билдирди. Олимнинг сўзларига кўра, эҳтимол бу ОИТСга қарши вакцинани ишлаб чиқмоқчи бўлган молекуляр биологларнинг иши эканлигини таъкидлади. РИА Новости хабарига асосан.

Житель Уханя в медицинской маске и с собакой в одном из парков города - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Британия разведкаси COVID-19 пайдо бўлишига доир янги тахминларни кўриб чиқмоқда

ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан вакили франциялик олимнинг сўзлари юзасидан изоҳ берди.

“Биз бу илмий масала эканлигини бир неча бор таъкидлаганмиз, уни шифокорлар ва олимлар ўрганиши зара ва бу масала сиёсийлаштирмаслик керак. Ҳозирги вақтда ЖССТ ва мутахассисларнинг аксарияти лабораторияда янги коронавирус яратилганлиги ҳақида ҳеч қандай далиллар йўқ, деб ҳисоблашади”, - деди ТИВ вакили.

2019 йил декабрь охирида Уханда коронавирус тарқалгандан сўнг, ОАВлар ва интернетда янги вирус маҳаллий вирусология институти лабораториясидан “чиқиб кетгани”  тўғрисида бир нечта тахминлар эълон қилинди.

Ухань вирусология институти ўзи эса январда очиқ мактубда бундай тахминларни ёлғон деб, ўз ходимларининг виждони тоза эканлигини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала