Карантинда COVID-19дан тузалиб чиққанлар ҳарбий соҳага қабул қилинмайдими?

© Sputnik / Табылды КадырбековАрхивное фото военнослужащих
Архивное фото военнослужащих - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари карантинда коронавирусдан тузалиб чиққанлар ҳарбий соҳага қабул қилинмайди деган гап-сўзларга муносабат билдирди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Мудофаа вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Баҳром Зулфиқоров коронавирус билан карантинда бўлганлар касалликни енгил формасида тузалиб чиқишса, кейинчалик ҳарбий соҳага қабул қилинмайди деган миш-мишларга ойдинлик киритди.

“Коронавирус билан оғриб ўтган (касал бўлган) барча шахслар учун ҳеч қандай чекловлар йўқ. Нафақат ҳарбий соҳада, балки бошқа соҳаларда ҳам худди шундай ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас”, - деди у АОКА штабидаги брифингда.

Шунингдек, Зулфиқоровнинг маълум қилишича, муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатини ўтаб бўлганларни резервга бўшатиш ишлари режага асосан амалга оширилмоқда. Улар ортиқча муддат ҳарбий хизматда қолдирилмайди.

Бўлажак аскарлар дизенфекция ишларида кўнгилли равишда қатнашмоқда

Янгиликлар лентаси
0