Коронавируснинг биринчи муҳим мутацияси аниқланди

© AP PhotoНовый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV
Новый коронавирус атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тайванлик ва австралиялик олимлар янги SARS-CoV-2 коронавирусининг биринчи муҳим мутациясини аниқлагани ҳақида хабар берди,

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik. Тайванлик ва австралиялик олимлар янги SARS-CoV-2 коронавирусининг биринчи муҳим мутациясини аниқланганлиги ҳақида хабар берди, тадқиқотларнинг дастлабки натижаларни bioRxiv препринтлар сайтида чоп этилди.

Изображение нового коронавируса атипичной пневмонии SARS-CoV-2. Также известный как 2019-nCoV - Sputnik Ўзбекистон
Франциялик олимлар "Тождор вирус" қандай ҳароратда нобуд бўлишини аниқлади

Мутахассислар дунё бўйлаб юқумли касалликлар ҳақида геном маълумотларини тўплайдиган маълумотлар базасидан COVID-19 қўзғатувчисининг 106 намунасининг генетик тузилишини ўрганишди. Маълумотлар АҚШдан 54 та, Хитойдан 35 та, Испаниядан 3 та, Бразилиядан 2та ва Австралия, Финляндия, Ҳиндистон, Италия, Непал, Жанубий Корея ва Швециядан биттадан ёзувларни қамраган.

Мутация 27 январ куни Ҳиндистондаги бемордан олинган намунада аниқланган. Мутация патогеннинг АCЕ2 деб номланган инсон ҳужайраларида рецепторларга боғланиш қобилиятини камайтирди, яъни одамлар учун хавфи пасайди.

Шунингдек, олимлар 2002-2003 йилларда SARS деб номланувчи оғир ўткир респиратор синдромнинг авж олишига сабаб бўлган SARS коронавирус геномининг 39 кетма-кетлиги билан янги коронавирус ҳақидаги маълумотни таққослашди. Натижалар шуни кўрсатдики, SARS-CoV-2 вируси геномлари SARS вирусига қараганда анча барқарор ва мутацияларга камроқ сезгир. Бундан ташқари, ЎРВИни келтириб чиқарадиган вирусларга қараганда анча барқарор.

Муаллифларнинг сўзларига кўра, бу COVID-19 вакцинаси самарали бўлишига умид беради, гарчи агар янги коронавируснинг мутацияланиши давом этса, бу вакцина бўйича ишларни сезиларли даражада мураккаблаштириши мумкин.

"Нисбатан барқарор SARS-CoV-2 геноми эпидемияга қарши курашиш учун яхши кўрсаткичдир, чунки оз сонли мутациялар вакциналар ва вирусларга қарши дориларнинг жадал ривожланишига умид беради", - деб ёзади олимлар.

Планета Земля. Вид из космоса - Sputnik Ўзбекистон
Қайси давлатларда “тождор душман” йўқ – тўлиқ рўйхат

Аниқланишича, аниқланган мутациянинг ҳавфи камроқдир ва вируснинг оқсил бошоғини кодлайдиган ва уни соғлом ҳужайраларга бириктиришга имкон берадиган генлар бир хил бўлиб қолди. Ва айнан, шу оқсиллар кўплаб ишлаб чиқилаётган вакциналар учун потенциал нишондир.

Коронавирус SARS- CoV-2 РНК вируслари деб аталадиган гуруҳга киради, улар тарқалиш давридаги юқори мутацион кўрсаткичлари билан ажралиб туради. Бу, олимларнинг фикрига кўра, вакцинани ишлаб чиқишда қийинчиликларга олиб келиши мумкин. Мисол сифатида улар деярли ҳар йили янги мутация кўринишида пайдо бўладиган мавсумий гриппни келтирадилар, бунга қарши ўтган йили қилинган эмлашлар ишламайди.

"Вирус дунё бўйлаб тез тарқалиб тобора кўпроқ геном маълумотлари тўпланиб борар экан, SARS-CoV-2 эволюцияси ва мутациясини диққат билан кузатиб бориш керак, - дейди муаллифлар. - Биз SARS-CoV-2 мутацион частотаси нисбатан паст эканлигини тасдиқладик, бироқ шунингдек, янги мутация бошқа иммун хусусиятлари ва вирулентлиги билан пайдо бўлганлигини исботладик".

Аммо ҳозирча натижалар жуда умид беради, дея тинчлантиради олимлар. Янги коронавируснинг геноми жуда барқарор кўринади, шу вақтгача топилган ягона муҳим мутация асл вирусга қараганда хавфи камроқдир ва вирус ҳужайрага ёпишган s-оқсили бошоғи унда ўзгаришсиз қолди.

Янгиликлар лентаси
0