Мирзиёев Европа кенгаши президенти билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону
Президент Шавкат Мирзиёев разговаривает по телефону - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шарль Мишель Европа Иттифоқи коронавирус пандемиясига қарши курашишда Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Мамлакатга ушбу мақсадлар учун молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Европа кенгаши президенти Шарль Мишель билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги, биринчи навбатда сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва гуманитар соҳаларда кўп қиррали ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Европейский банк реконструкции и развития - Sputnik Ўзбекистон
ЕТТБ Ўзбекистон банкларига 220 млн доллар кредит ажратади

Таъкидланишича, ўтган йил якунларига кўра Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқи мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажми сезиларли даражада ортган. Германия, Франция, Италия, Бельгия, Венгрия ва Европанинг бошқа давлатлари етакчи компаниялари иштирокида муҳим инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда, қўшма корхоналарнинг умумий сони эса 1 мингдан ошди.

Бундан ташқари, асосий молиявий институтлар, шу жумладан Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки билан самарали ҳамкорлик кенгаймоқда.

Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги янги битимни қабул қилишга тайёргарликни йил якунига қадар якунлаш мақсадида ушбу ҳужжат лойиҳаси бўйича фаол музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Европа кенгаши президенти Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш ва пандемиянинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсирини камайтириш бўйича кўрилаётган мислсиз қатъий чора-тадбирларни юксак баҳолади ва тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Флаг с символикой Евразийского экономического союза (ЕАЭС) - Sputnik Ўзбекистон
Европа иттифоқи Тошкентнинг ЕОИИ ва ЖСТга қўшилишида муаммони кўрмаяпти

Шарль Мишель Европа Иттифоқи ушбу глобал хатарга қарши курашишда Ўзбекистонга зарур ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди, мамлакатга ушбу мақсадлар учун молиявий-техник кўмак ажратиш тўғрисида қарор қабул қилингани тўғрисида хабар қилди.

Суҳбатда минтақавий аҳамиятга молик масалалар ҳам алоҳида кўриб чиқилди.

ЕК президенти Марказий Осиёда катта ижобий ўзгаришлар рўй бергани ва минтақа мамлакатларининг умумий саъй-ҳаракатлари билан эришилган дўстлик ва ишонч, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларининг бугунги даражасини катта мамнуният билан қайд этди.

Телефон мулоқоти чоғида, шунингдек, халқаро аҳамиятга молик қатор масалалар ҳамда бўлажак олий даражадаги тадбирлар режаси муҳокама қилинди.

Суҳбат якунида томонлар Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги конструктив мулоқот ва кенг кўламли ҳамкорликни ривожлантиришга интилишлари қатъий эканини таъкидлади.

Янгиликлар лентаси
0