ОАВ ИШИД* янги раҳбарининг жойини хабар қилди

© Sputnik / Дмитрий Виноградов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Мосул
Города мира. Мосул - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ироқнинг al-Sumaria телеканали “Ислом давлати”* террорчилик ташкилотининг янги раҳбари қаерда эканини хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Ислом давлати”* террорчилик ташкилотининг раҳбари Абу Иброҳим ал-Қурайши ҳозирда Ироқ ҳудудида бўлиб турибди. Бу ҳақда Ироқнинг al-Sumaria телеканали мамлакат хавфсизлик хизматидаги манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Боец ИГИЛ - Sputnik Ўзбекистон
ИШИД ўз жангариларини Афғонистонга олиб боришга ҳаракат қилмоқда – Эрон вице-президенти

Маълум қилинишича, Ироқ ва Америка мутахассислари уни идентификация қилиш бўйича иш олиб боришмоқда.

“Ал-Қурайши Ироқда экани тўғрисида тасдиқланган маълумотлар бор. Фақат ИД* раҳбарининг тор доираси у қандай кўринишга эканлигини билади”, - дея хабардан иқтибос келтирган РИА Новости.

Эслатиб ўтамиз, ИШИД* етакчиси Абу Бакр ал-Бағдодий ўлдирилганини расман тасдиқланган эди. Абу Иброҳим ал-Қурайши ИШИДнинг янги раҳбари бўлгани хабар қилинган эди.

* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилот

Янгиликлар лентаси
0