Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси маълум қилинди

© Sputnik / Рамиз БахтияровОдин из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа
Один из куполов мечети Шейха Мухаммада Садыка Мухаммада Юсуфа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” Ўзбекистон президенти қарори қабул қилинди.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Полумесяц, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
2020 йил учун закот миқдори эълон қилинди

Қарорга мувофиқ, муборак Рамазон ойининг карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда, уй шароитида, оила даврасида ўтказилиши учун зарур шароитлар яратилади.

Айниқса, ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар янада кучайтирилади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотига кўра, 2020 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 24 апрель кунига тўғри келади.

Янгиликлар лентаси
0