Жамият

Янги ғалаба: Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони ошди

© Пресс-служба Минздрава УзбекистанаВ Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом
В Узбекистане выздоровели еще пятеро заболевших коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро вилоятида 11 нафар, Андижон вилоятида 2 нафар бемор коронавирус инфекциясидан соғайди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

ТОШКЕНТ, 20 апр — Sputnik. Қатор тиббиёт муассасаларида коронавирус инфекциясидан соғайган беморларнинг реабилитацияга кузатилиши кутилмоқда.

Сотрудники медицинского стационара на территории больничного комплекса в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
“Ўпка қирсиллайди”: беморлар COVID-19 биринчи аломатлари ҳақида

Жумладан, биринчи бўлиб Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 2 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Тузалганлардан бири, 39 ёшли аёл Хўжаобод туманидан бўлса, иккинчиси 51 ёшли аёл Андижон шаҳридан. Ҳар икки бемор ҳам коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни ютириб олишган.

Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 11 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 13 нафарга етди.

Соғайган беморлар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида шифокорлари томондан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсиялари асосида олиб борилган тўғри даволаш муолажалар туфайли дарддан тўлиқ фориғ бўлишди.

Шунингдек, Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказидан яна 11 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор буткул соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.

Шифо топганларнинг барчаси жорий йил 25 март куни чартер рейс билан Россиядан Бухорога олиб келинган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказига жойлаштирилган. Улардан 10 нафари эркак, 1 нафари аёл. Беморларнинг 4 нафари Қашқадарё вилоятидан, 2 нафари Фарғона вилоятидан, Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳридан эса 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 54 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.

Бухоро вилояти бўйича шу пайтга қадар 57 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 68  нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 238 нафар бемор тўлиқ соғайди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала