Жамият

Ўзбекистондан Россияга инсонпарварлик ёрдами ортилган иккинчи самолёт йўлга чиқди

© Sputnik / Дильшода РахматоваУзбекистан направил гуманитарную помощь в Китай
Узбекистан направил гуманитарную помощь в Китай - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг тиббиёт ниқоблари ортилган яна бир самолёти Шереметьево аэропортига йўл олди.

ТОШКЕНТ, 20 апр - Sputnik, Мария Науменко. Бугун Ўзбекистондан  Москвада инсонпарварлик ёрдами ортилган яна бир самолёт жўнатилди.

20 апрел куни Ўзбекистон Ҳарбий ҳаво кучларининг тиббиёт ниқоблари ортилган Ил-76 ТД ҳарбий самолёти Россия томон йўл олди, - дейилган Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси хабарида. Самолёт Москвадаги Шереметьево аэропортига қўниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукуматининг биринчи инсонпарварлик ёрдами 18 апрел куни Москвага етиб келган эди. Беш миллион тиббиёт ниқобларидан иборат ушбу инсонпарварлик ёрдамини Шереметьево аэропортда Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ходимлари ва Россия Иқтисодиёт вазирлиги вакиллари кутиб олишган эди.

Шунингдек, дунёда коронавирус эпидемияси бошланганидан сўнг Россия Ўзбекистонга ва бошқа марказий Осиё рсепубликаларига коронавирусни аниқлаш тест тизимлари ва бошқа инсонпарварлик ёрдами етказиб берган эди. 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала