Айрим соҳаларга фаолиятини давом эттиришга рухсат берилади – президент

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилиш, муҳандислик коммуникациялари ва йўл қурилиши соҳаларига карантин қоидаларига амал қилган ҳолда фаолиятини давом эттиришга рухсат берилди.

ТОШКЕНТ, 21 апр - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 апрел куни бўлиб ўтган йиғилишда иқтисодиётнинг айрим соҳалари фаолиятини давом эттиришга рухсат берилишини хабар қилди, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

Карантин қоидаларига тўлиқ риоя қилган ҳолда, барча қурилишларни давом эттиришга рухсат берилади. Ички ишлар вазирлигига соҳа корхоналари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларнинг ҳаракатланишига шароит яратиш вазифаси қўйилди, - дейилган хабарда.

Шавкат Мирзиёев поручил смягчить карантин - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев айрим ҳудудларда карантинни юмшатиш ҳақида топшириқ берди

Қурилиш  соҳаси - аҳоли бандлиги ва иқтисодий барқарорликни таъминлаш борасида катта имкониятларга эга “драйвер”лардан бири ҳисобланади. Хусусан, бу тармоқ 1 миллион 325 минг нафар аҳолини иш билан таъминлайди, бошқа саноат йўналишлари учун ҳам талаб яратади. Шу боис, карантин даврида қурилиш ҳажми камайишига йўл қўймаслик мақсадида бу соҳага қўшимча 3,6 триллион сўм маблағ ажратилди.

Йиғилишда, шунингдек, қурилиш материаллари бозори билан боғлиқ масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Карантин даврида мазкур индустрия корхоналарида ишлаб чиқариш ҳажми 30-40 фоизга камайган. Ўз навбатида, хомашё маҳсулотлари ҳам сотилмай қолган.

Шундан келиб чиқиб, “Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик компаниясига биринчи ярим йилликда маҳсулот ишлаб чиқаришни 10 триллион сўм ва йил охиригача 22 триллион сўмга етказиш вазифаси қўйилди. Бу кўрсаткичларни таъминлашда экспорт бозорлари асосий имконият ҳисобланади.

Ундан ташқари, карантин даврида муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси қурилишига Инқирозга қарши кураш жамғармасидан қўшимча 1,5 триллион сўм, хусусан, сув таъминоти бўйича 55 та лойиҳага 500 миллиард сўм ва йўл қурилиши бўйича 1 минг 547 та лойиҳага 1 триллион сўм маблағ ажратилди. Пудратчиларни аниқлаб, қурилиш ишларини тез фурсатларда бошлаш муҳимлиги қайд этилди.

Хусусан, Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ичимлик суви тизимини яхшилаш ҳамда йўл қурилиши соҳасида. Энди ҳудудлар республикадан маблағ келишини кутиб ўтирмасдан, ички йўлларни ўзлари таъмирлашлари зарурлиги айтиб ўтилди.

Мажлиснинг батафсил баёноти билан қуйида танишишингиз мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0