COVID-19 беморлари қанча муддатда тузалади

© Пресс-служба мэра и правительства Москвы / Медиабанкка ўтишСтационар для лечения заразившихся коронавирусом
Стационар для лечения заразившихся коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус тестидан ўтказилган. Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Коронавирус инфекцияси билан касалланганлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида шифо топади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.

Сотрудник лаборатории упаковывает биоматериал, собранный для анализа на коронавирус - Sputnik Ўзбекистон
Яна 30 нафар фуқарода коронавирус тасдиқланди

“Беморлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади. Тузалгандан сўнг, яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади”, - деди у АОКАдаги брифингда.

Шунингдек, Оқилов нима сабабдан карантинга олинганларни чиқариш чўзилиб кетиши мумкинлигини тушунтирди.

Унинг сўзларига кўра, карантиндан чиқариш қоидаларига асосан 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндагилар чиқарилади, агар лаборатория натижалари мусбат бўлса, карантин давом этади.

У вирусни бошқаларга юқтириш эҳтимоли бўлганлар карантиндан чиқарилиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

Оқилов Ўзбекистонда 150 мингга яқин инсон коронавирус тестидан ўтказилганини қўшимча қилди. Яқин орада бу рақамлар ярим миллионга етказилади. Шу боис, олинган тестларнинг сони келгусида максимал оширилиши ҳисобигагина карантин шартларини юмшатиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз. Ўзбекистонда коронавирус 1657 кишида аниқланган. Улардан 261 нафари тузалган. 5 бемор эса вафот этди.

Янгиликлар лентаси
0