Дунёда

Қозоғистон яна “қорамол эмбарго”сини жорий этди

© Sputnik / Евгений Биятов / Фотобанкка ўтишКоровы на ферме
Коровы на ферме - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистондан сигир, қўй ва эчкиларни экспорт қилишни тақиқлаш тўғрисидаги қарор 25 апрел, шанба куни кучга киради - Sputnik Қозоғистон.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Қозоғистон сигир, қўй ва эчкиларни мамлакатдан олиб чиқишга чеклов ўрнатди. 

Дмитрий Гордеев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Қозоғистон “қорамол эмбарго”си Ўзбекистонга қаттиқ таъсир қилади – эксперт

15 апрелда "Қишлоқ хўжалик ҳайвонларини экспорт қилишнинг айрим масалалари тўғрисида" қўшма буйруғи қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров ва молия вазири Алихон Смаилов томонидан имзоланди.

“Олти ой муддатга қорамоллар, шунингдек қўй ва эчкиларни Қозоғистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш бўйича чеклов жорий этилсин”, - дейилган ҳужжатда.

Буйруқ имзонлангандан 10 кундан кейин 25 апрел куни кучга киради.

Чеклов ва гўшт нархи 

Эслатиб ўтамиз, ўтган сафар Қозоғистондан қорамол экспорти чеклови  10 февралдан 22 апрелгача кучда бўлган.

Ўшанда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Асилжан Мамитбеков бошчилигидаги “Қозоғистон гўшт уюшмаси” бунга қарши чиққанди. Улар тақиқ гўшт нархининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ деган фикрни билдиришди. Бироқ, гўшт нархи пасайгани йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала