Сирдарёда кичик ГЭС қурилиши бошланди

© Информационная служба АО "Узбекгидроэнерго"На Сардобинском водохранилище в Сырдарьинской области началось строительство малой гидроэлектростанции
На Сардобинском водохранилище в Сырдарьинской области началось строительство малой гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди. Лойиҳанинг умумий қиймати 21,3 млн еврони ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди.

Строительство ГЭС - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёси ҳавзасида ГЭС қуриш масаласини муҳокама қилмоқда

ГЭСни қурилиши пойдевори учун биринчи ғишт қўйилди. Қурилиш ишларига тамал тоши қўйишда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ капитал қурилиш бошқармаси бошлиғи Маҳаммад Атаханов ҳамда қурилиш ташкилоти “To`palang HPD irrigation systems” унитар корхонаси раҳбари ва қурувчилари иштирок этди.

Сардоба сув омбори 2017 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн м3 ни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метр.

“Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 млн еврони ташкил қилади.

Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Лойиҳа Россия Федерациясининг “Росэксимбанки” томонидан тўғридан-тўғри  ҳорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.

Строительство гидроэлектростанции - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 16 та янги мини ГЭС қурилади ва 4 та ГЭС модернизация қилинади

Россия томонидан бош пудратчи сифатида “Силовые машины – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 млн евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган.

Шунингдек, 3,7 млн евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ иштирок этади.

ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВт. ГЭСда 5,35 МВтгдан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 кВт.соатга тенг.

Янгиликлар лентаси
0