Тошкент вилоятида чет эл инвесторлари учун замонавий шаҳарча барпо этилади

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишМэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК "ЗИЛАРТ"
Мэр Москвы С. Собянин осмотрел ход строительства ЖК ЗИЛАРТ - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лойиҳага турк компанияси 20 млн доллар тўғридан-тўғри сармоя киритади. “Super Garden” МЧЖ томонидан эса 5 млн доллар маблағ киритилади.

ТОШКЕНТ, 21 апр — Sputnik. Вазирлар маҳкамасининг Тошкент вилоятида “Invest Village” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Қарор билан Тошкент вилоятида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини янада жадаллаштириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига чет эл инвесторлари учун қулай шарт-шароитларга эга бўлган замонавий шаҳарча ташкил этилади.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие во внеочередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств - Sputnik Ўзбекистон
Айрим соҳаларга фаолиятини давом эттиришга рухсат берилади – президент

Шаҳарча Қибрай туманида ташкил этилади ва унга 40 гектар ер участкаси ажратилади.

“Super Garden” МЧЖга ажратилган ер участкасида Туркиянинг “Toleza Tekstil Sanayi Iç ve Dis Tic. Ltd. Sti.” Компанияси билан ҳамкорликда умумий қиймати 25 млн АҚШ долларилик хорижий инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин”, - дейилади қарор матнида.

Лойиҳага турк компанияси 20 млн доллар тўғридан-тўғри сармоя киритади. “Super Garden” МЧЖ томонидан эса  5 млн доллар маблағ киритилади.

“Invest Village” лойиҳасини 2020-2021 йилларда фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.

Қуриладиган уй-жойларнинг 5 фоиз Тошкент вилояти ҳокимлигига берилади.

Янгиликлар лентаси
0