Концлагер собиқ маҳбуси финларнинг жинояти бўйича гувоҳлик беришга тайёр

© Sputnik / Дмитрий Козлов / Медиабанкка ўтишКарельский фронт. Финский концентрационный лагерь в городе Медвежьегорске. Всего на территории оккупированной Карелии действовало более десяти финских концентрационных лагерей. За годы оккупации через них прошло около 30 тысяч человек мирного населения, в основном, русских.
Карельский фронт. Финский концентрационный лагерь в городе Медвежьегорске. Всего на территории оккупированной Карелии действовало более десяти финских концентрационных лагерей. За годы оккупации через них прошло около 30 тысяч человек мирного населения, в основном, русских. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Карел-Фин ССР ҳудудидаги бешинчи фин концлагернинг собиқ маҳбуси Ленина Макеева Улуғ Ватан уруши даврида фин оккупацион маъмурияти томонидан содир этилган жиноятларга гувоҳ бўлишга тайёрлигини маълум қилди.

Болалигида Макеева Петрозаводск ҳудудидаги концлагерда икки йил саккиз ой ўтказди. Қизил Армия аскарлари 1944 йил 28 июнда ўлим лагеридаги омон қолган маҳбусларни озод қилишди.

Узники концентрационного лагеря Освенцим - Sputnik Ўзбекистон
Эркинжон Турдимов концлагерлар қурбонларини эсга олди

Аввалроқ, РИА Новости "Без срока давности" лойиҳаси доирасида ФХХнинг Карелия минтақавий бўлими томонидан ошкора қилинган ва Карелия Миллий архивига тақдим қилинган ва илгари чоп этилмаган фин фашистларининг тинч совет фуқароларига қарши ҳарбий жиноятларининг далилларини эълон қилди.

"Мен ўзим гувоҳ бўлишга тайёрман. Ачинарлики, ФСБ жиноятларнинг далилларини 75 йил ўткач ошкор қилди. Буни анча олдин қилиш керак эди", - деди Макеева РИА Новостига. У фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари Карелия иттифоқи раисининг ўринбосари.

Россия Тергов қўмитаси жиноят бўйича текширувни олиб бормоқда. Ошкор қилинган материалларни ва фин босқинчиларининг тинч совет аҳолисига қарши ҳаракатларини текширгандан сўнг, терговчилар тегишли ҳуқуқий баҳо беришади.

"Мен Финляндия президенти Тарье Ҳалоненга хат юбордим ва ундан жавоб олдим:"Биз Совет Иттифоқига барча товонларни тўлаб бўлдик". Ахир мен Германия ўз хатоларини тан олиб, Россия халқидан узр сўраганини ёздим, фашист Германиясининг иттифоқдоши бўлган финлар эса бундай қилмади", - деди Макеева.

Ўзи гувоҳ бўлган нарсаларни, эндиликда 84 ёшли аёл кўзида кўз ёшлари билан эслайди. "20 квадрат метр майдонда 15 киши эдик. Бургалар, битлар ... Эпидемия бошланди. Тиф касаллиги, цинга. Одамлар ўла бошладилар. Оз овқатланиш туфайли маҳбуслар орасида ўлим янада кучайди. Етти кишилик оиламизда очликдан уч киши ўлди. Қичитқи ўти ўсиб улгурмасди, уни шу заҳотиёқ еб қўйишарди.  Қоидабузарликлар учун тузли сувга ботирилган тол хипчин билан уришган. Баъзида металл шайбали резина қамчи билан савалашган", - деб эслайди Макеева.

Унинг сўзларига кўра, фин концлагерларининг собиқ маҳбуслари жуда оз қолган, улар 80-90 ёшда. "Карелия ҳудудидаги концлагерларда 32 минг киши бўлган, улардан 18 минги ўша ернинг ўзида ҳалок бўлган", - дейди Макеева.

Посол РФ в Узбекистане Владимир Тюрденев на приеме в честь 9 мая - Sputnik Ўзбекистон
Тюрденев: Ўзбекистон фашистлар Германиясини яксон қилишга улкан ҳисса қўшган

Шунингдек, у коронавирус пандемияси сабабли Москвадаги Ғалаба Парадининг кечроқ муддатга қолдирилганидан жуда афсусда эканлигини айтди. Макеева фахрий меҳмонлар рўйхатига киритилган, аммо кейинчалик парадга кела олмаслигидан қўрқади. "Мен ўзимни ёмон ҳис қиляпман, иштиёқ туфайли дадилроқ юрипман", - дея шикоят қилди агентлик суҳбатдоши.

1941-1944 йилларда финлар томонидан назорат қилинган Карел-Фин ССР ҳудудида "бошқа миллатга мансуб" тинч аҳоли учун бир неча ўнлаб лагерлар ташкил этилган. 1942 йил апрел ойининг бошларида уларда 24 мингга яқин киши бўлган - бу ишғол қилинган ҳудуд аҳолисининг қарийб 30 фоизи. Лагерларда, маҳфий архив маълумотларга кўра, асосан славянлар сақланган, 90 фоиздан кўпроғи - руслар, беларуслар, украинлар. Тарихчилар фикрига кўра, лагерлар фаолияти йиллари давомида улар орқали 50 мингга яқин киши ўтган, фин фашистлари 1941 йилдан 1944 йилгача ҳаммаси бўлиб 14 та концлагер қурган, улардан олтитаси Петрозаводскда.

Янгиликлар лентаси
0