"Журналистдан қўлингни торт, валломат": Фарғонадаги можаро тафсилотлари

© Fotolia / Mihajlo MaricicИнтервью
Интервью - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Оммавий ахборот воситалари вакилларига нисбатан ҳар қандай турдаги тазйиқ журналистлар ҳамжамиятигагина эмас, балки бутун мамлакат кўламида "ёмон сигнал" сифатида ўз соясини солиши мумкин

ТОШКЕНТ, 23 апр - Sputnik. Ўзбекистон ОАВларида "Маърифат" газетасининг Фарғонадаги мухбири Шарифа Мадраҳимовага журналистик фаолияти учун босим ўтказилгани ва икки соат давомида ички ишлар бўлимида ушлаб турилгани ҳақида хабарлар тарқалгач, бу ижтимоий тармоқларда катта резонансни келтириб чиқарди, деб хабар қилади Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж в полицейском фургоне после того, как британская полиция арестовала его в посольстве Эквадора в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсатчилар "булғанган ҳақиқат" учун журналистлардан қандай ўч олади?

Ушбу кўнгилсиз воқеа Матбуот эркинлиги куни арафасида рўй бергани тасодифми ёки йўқ, буни айтиш мушкул, бироқ шу кунларда АОКА раҳбари Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича "Чегара билмас репортёрлар" рейтингида атиги 156 ўринга кўтарилганидан бироз норози бўлган ва бу борада жорий йилда янада кўпроқ ишларни бажариш режалаштирилгани ҳақида баёнот берган эди.

Давлат раҳбарининг ўзи журналистлар фаолиятини эътироф этиб, "Ҳозир журналистлар рўй-рост гапиряпти. Ҳамма камчиликларни очиб беряпти, олдингидек тақиқлар йўқ. Мумкин бўлган ва мумкин бўлмаган мавзулар йўқ", - деб турган бир вақтда ОАВ вакилига босимларнинг давом этаётгани бугун кўпчиликни эътирозига сабаб бўлмоқда.

Состоялась презентация 10-томного пособия по журналистике - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 10 жилдлик журналистлар қўлланмаси ишлаб чиқилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ушбу воқеа юзасидан расмий маълумот тақдим этгани йўқ. Лекин бугунги кунда Мадраҳимованинг ҳамкасблари икки лагерга бўлинган ва АОКА ҳам аллақачон бу борада ўз расмий муносабатини эълон қилди.

Воқеа аслида қандай рўй берди?

Ўзбекистонда нодавлат электрон ахборот сайти бўлган Kun.uz мухбири берган хабарга кўра, Учкўприк тумани ҳокимлиги ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида "карантин вақтида аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ташкил этилган ярмаркада сифатли маҳсулотлар арзон нархларда сотилаётгани" ҳақидаги хабардан сўнг журналист аслида савдо шохобчасида ҳолат бошқачароқлигини кўради ва бозорчадаги ҳолатни ўз телефонига тасвирга олмоқчи бўлади. 

"Донаси 500 сўмдан деб нарх ёпиштириб қўйилган тухум олмоқчи бўлганимда, сотувчи ҳар бир одамга фақат 5 донадан сотилишини айтди. Килограмми 42 минг сўмдан бўлган гўшт ўта сифатсиз бўлиб, сарғайиб уч-тўрт кун турди, биров олмади. Чиришга келган картошканинг килоси 2500 сўм бўлиб, фойдаланишга ярайдиган эмас эди. Учкўприк деҳқон бозорида эса нарх наво-қиммат", - дея ўз далилларини келтирган журналист.

Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзила Нарбаева - Sputnik Ўзбекистон
Танзила Нарбаева Сенат йиғилишида журналистлар ҳақида алоҳида тўхталди

Журналистнинг танқидига Учкўприк тумани ҳокими эътироз билдиради. Туман раҳбари ОАВ вакилини ҳолатнинг "фақат ёмон томонини кўришда, яхши томонини кўрмаслик"да айблайди.

Шу вақтда ўзини "туман ҳокимлиги вакили", дея таништирган Шоҳжаҳон Мўйдинов журналистнинг телефонини тортиб олган ва шу атрофда бўлган ИИБ вакилини чақириб, Мадраҳимовани шахсини аниқлаш учун ИИБга бориш кераклигини айтади.

Ўша пайтда журналистнинг ёнида гувоҳномаси бўлмаган.

Муҳаммаджон Обидовнинг воқеага алоқаси

ИИБга олиб борилганидан сўнг Мадраҳимованинг турмуш ўртоғи у ерга Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси Фарғона вилоят бўлими томонидан берилган гувоҳнома ва "Маърифат" газетаси мухбири эканлиги ҳақидаги ҳужжатларни олиб келган. Ҳужжатларни кўргач, ИИБ ходимлари гувоҳномаларда амал қилиш муддати йўқлиги, улар ҳақиқийлигини тасдиқлаш кераклигини айтишган. Мадраҳимова журналистлар ижодий уюшмасига аъзолик гувоҳномаси бошқарувчи Муҳаммаджон Обидов томонидан берилгани, телефон қилиб аниқлик киритиш мумкинлигини айтгач, ходимлар Муҳаммаджон Обидовга қўнғироқ қилишган. У эса "Гувоҳномани қачонлардир берганмиз. Бу ҳужжат ҳақиқий эмас. Қонуний чора, жазо кўраверинглар. Хона кичик бўлгани учун унинг овози бизга ҳам аниқ эшитилиб турарди. ИИБ ходими "Мана Муҳаммаджон Обидов ҳужжат ҳақиқий эмаслигини тасдиқлади", деб айтган дея журналист сўзларидан иқтибос келтиради "Кун.уз" нашри.

Игрок сборной Панамы Фелипе Балой, прибывший с командой в Саранск для участия в матчах чемпионата мира по футболу 2018 - Sputnik Ўзбекистон
Ўлдирилган журналистларнинг 90 %и коррупцияга қарши курашган - ЮНЕСКО

Шу тариқа журналист ҳокимдан буйруқ келгунига қадар, икки соат давомида ИИБда ушлаб турилган.

Ҳокимнинг аралашуви

Шундан сўнг, Мадраҳимова туман ҳокимининг вазиятга аралашуви тўғрисида қуйидагиларни келтирилган : «Сиз ярмаркани съёмка қилаётганингиздан ҳокимнинг хабари йўқ экан-ку?», дейишди. Мен ахир қайси мақолани ёзиш ёки ниманидир тасвирга олиш учун ҳокимга ҳисоб бермайман-ку? Туман ҳокимлиги ва ИИБ ходимлари мени ушлаб туришидан мақсад вақтдан фойдаланиб ярмаркадаги ҳақиқий ҳолатни ёритмаслигим учун ярмаркани тарқатиб юбориш, деб тушундим.

Ҳокимга ўзим қўнғироқ қилиб, ярмаркадаги нархлар бўйича гапларга эътироз қилган эдингиз, ҳақиқий ҳолатни ёзмоқчи бўлганим, лекин қаршилик қилишаётганини айтдим. Ҳоким эса ҳозир селектордалигини, кейинроқ гаплашиши мумкинлигини айтди. Ярим соат ўтса ҳам қўнғироқ қилмади. ИИБ ходимига ишим кўплиги, кетмасам бўлмаслигини айтдим. Улар эса ҳоким телефон қилишини кутишди. Ҳокимнинг устидан шикоят ёзиш учун оқ қоғоз сўраганимдан сўнг, мени бўлимдан чиқариб юборишди», дейди журналист.

Вышинский в Москве рассказал о самочувствии и поблагодарил коллег - Sputnik Ўзбекистон
Вышинский: журналист касби мени қамоқдан озод қилди

Журналистнинг айтишича, у икки ярим соат давомида ИИБда ўтирганида ҳокимият вакиллари вақтдан фойдаланиб ярмаркани тарқатиб юборишган.

Шарифахон Мадраҳимованинг уйига туман ИИБ вакили келиб Учкўприк тумани ҳокимлиги вакили Шоҳжахон Мўйдинов уни туҳмат қилишда айблаб ариза бергани ҳақида маълум қилган.

Мадраҳимова туҳмат қилганмиди?

Фарғона вилояти журналистлари ижодий уюшмаси бошқарувчиси Муҳаммаджон Обидов Фейсбукдаги саҳифасида юқоридаги ҳолатга ўз муносабатини билдирган ва журналист Шарифа Мадраҳимованинг гапларини "ғирт ёлғон ва туҳмат", дея баҳолаган.

"Шарифа Мадраҳимованинг интервьюсини кўрдим. Унга қўйилаётган постларни ҳам ўқиб боряпман. Ҳурматли блогер ва фейсбукдан фойдаланувчиларга "дебди-дебди" каби "тахмин, фараз журналистикаси"дан масала ўрганиб чиқилгунча тийилиб туришни тавсия қилардим. Масалан, Шарифахон "Обидов ундоқ дебди, бундоқ дебди» дея баёнот беришдан аввал қўнғироқ қилиб (телефон рақамимни билар экан, буни ўзи таъкидлабди) бир оғиз ойдинлик киритиб олса бўларди-ку? Афтидан, карантин туфайли кўпчилик шов-шувларни соғиниб қолган ёки сўраб-суриштирмасдан бир ёқлама хулоса чиқариш одатга айланиб қолаётгандек кўринади. Бироз сабр қилайлик-чи, аслида бор гап юзага чиқар.

Ҳозирча шуни айтмоқчиманки, Шарифа Мадраҳимованинг "Муҳаммаджон Обидов бу ҳужжат ҳақиқий эмас экан дебди", деган гаплари ғирт ёлғон ва туҳматдан иборат"», дея ёзган Обидов.

АОКА нима дейди?

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги аллақачон ўз расмий муносабатини билдиришга улгурди.

Подпись документов - Sputnik Ўзбекистон
Бетарафлик ва ишончлилик - журналистлар касб этикаси кодекси эълон қилинди

Воқеликни диққат билан ўрганиб чиққан агентлик туман ҳокимлик вакиллари ҳамда туман ИИБ ходимлари томонидан "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида" ва "Журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Жиноят кодекси нормалари бузилиши эҳтимоли юзасидан вазиятга ҳуқуқий баҳо беришни сўраб, Бош прокуратурага мурожаат қилганини эълон қилди.

Юқорида айтганимиздек, Бош прокуратура масалани ўрганмоқда ва натижалар ҳозирча эълон қилингани йўқ.

Шунингдек, агентлик барча давлат идоралари ахборот соҳасида мамлакат қонунчилигини ҳурмат қилишлари ва конструктив танқидни тўғри қабул қилишлари шарт деб ҳисоблашини билдирган.

Министр иностранных дел Республики Узбекистан Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
"Вазифангиз адолатни қарор топтириш": вазир Камилов журналистларга табрик йўллади

"ОAВ ва блогерлар идораларнинг обрўси ва ҳаракатларига путур етказиш мақсадида танқид қилишмайди, балки шу орқали уларга фуқароларнинг маълум муаммоларини кўришларига имкон бериш учун, давлат органлари фаолиятидаги, хусусан жамиятни хабардор қилишдаги хатолар, камчиликлар ва уларни халқимиз манфаатларига мос равишда тезда бартараф этиш учун меҳнат қилишади", - дейилади баёнот матнида.

Ўзбекистонда матбуот ва сўз эркинлиги борасида олиб борилаётган ислоҳотлар фонида юз берган ушбу воқеа ижтимоий тармоқларда кўплаб кузатувчиларига эга бўлган журналист ва блогерлар томонидан танқидий кутиб олинди. Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Мадраҳимованинг куч идоралари томонидан олиб кетилиши, Фарғона вилояти журналистлари ижодий уюшмаси бошқарувчисининг муносабати ва туман ҳокимининг вазиятга аралашуви интернетда катта резонансга сабаб бўлиб, етакчи блогерларнинг саҳифаларида "Журналистдан қўлингни торт, валломат" чэлленжини юзага келтирди.

Янгиликлар лентаси
0