Тошкентга Ухандаги беморларга ёрдам берган мосламалар олиб келинди

© Пресс-служба Национальной палаты инновационного здравоохранения Республики УзбекистанВ Ташкенте привезли оборудование, которое помогло больным в Ухане
В Ташкенте привезли оборудование, которое помогло больным в Ухане - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ухань шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА мосламалари билан жиҳозланган.

ТОШКЕНТ, 24 апр — Sputnik. 23 апрель куни Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Тошкент аэропортида КТЭА ўпка касалликларини даволаш учун электрон аппаратлардан иборат 4 та жамланмани кутиб олди. Бу аппаратлар Ухань шаҳрида COVID-19 нинг оғир кўринишларини даволашда юқори самара берган эди. Бу ҳақда Миллий палата Sputnik нашрига маълум  қилди.

Таъкидланишича, инновацион қурилма Ўзбекистонга Миллий палата ва Пекиннинг “Bei Jing Hong Tian Li Fhamaceutical Co.Ltd” компаниялари ўртасидаги ҳамкорлик доирасида етказиб берилди. У шифохоналарга коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш учун беғараз топширилади.

Главный санинспектор Узбекистана - Нурмат Отабеков  - Sputnik Ўзбекистон
Бош санитар врач касаллик юқтириш эҳтимоли катта бўлган жойларни санаб ўтди

“Биринчи бўлиб зарбани қабул қилган Хитойнинг ўзи томонидан COVID-19 га қарши курашда босиб ўтган қийин даврига қарамай, йўлга қўйилган ҳамкорликни қўллаб қувватлаган ҳолда, хитойлик ҳамкор томонидан Миллий палата учун нафақат айнан қандай инновацион қурилмани ҳозир тақдим этиш заруратини таҳлил қилинди, балки буни амалга ошириш учун молиявий ёрдам имконияти ҳам тақдим этилди”, - дейилган хабарда.

Хитой Ҳаёт ва соғлиқни сақлаш ассоциацияси директорининг ўринбосари Чэнь Синьпиннинг сўзларига кўра, Ухань шаҳрида КТЭА электр мосламалари COVID-19 ташхиси қўйилган беморларни даволашда юқори самарадорликни намойиш этган. Натижада Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги аксарият касалхоналар ҳозирда КТЭА қурилмалари билан жиҳозланган.

Хитой томони КТЭА-дан фойдаланиш ва даволаш усуллари тўғрисида мавжуд барча маълумотларни тақдим этди. Бу маълумотларни ушбу электр асбобларни коронавирус инфекциясининг оғир шаклларини даволаш учун Миллий палата томонидан юбориладиган касалхоналар мутахассислари томонидан олиб ўрганилиши мумкин.

Беморларни даволашда КТЭА-дан амалий фойдаланиш билан бир қаторда, ушбу ҳамкорлик Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига янгиликларни олиб кириш, коронавирус инфекциясига қарши курашда ўзбекистонлик ва хитойлик шифокорлар ўртасида тажриба алмашишни кенгайтиришга имкон беради.

Янгиликлар лентаси
0