9 май байрамида қабристонларга боришга рухсат бериладими - ИИВ жавоби

© Sputnik / Алексей Куденко / Медиабанкка ўтишМемориал "Могила Неизвестного Солдата" в Александровском саду в Москве.
Мемориал Могила Неизвестного Солдата в Александровском саду в Москве. - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирлар, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирларни вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган эди.

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов 9 май байрами карантин шароитида қандай нишонланиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Военнослужащие во время военного парада в Москве, посвящённого 72-й годовщине Победы в Великой Отечественной войне 1941-1945 годов - Sputnik Ўзбекистон
Пандемия туфайли 9 майда Ғалаба паради ўтказилмайди

Ғиёсовнинг таъкидлашича, республика ҳукумати томонидан, илгари ўтказилиши режалаштирилган айрим тадбирлар, яъни диний маросимлар, хотира ва қадрлаш ҳамда шунга ўхшаган тадбирлар карантин талабларидан келиб чиқиб, вақтинча чеклаш бўйича қарор қабул қилинган.

Аммо карантин чекловлари юмшатилиб, ушбу турдаги маросимлар ва байрам тадбирларига рухсат берилиши билан, жамоатчиликка бу хақда зудлик билан етказилади.

Эслатиб ўтамиз, сал олдин президент фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 10 миллиондан мукофот берилиши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0