Йўлдошев коронавирус пандемияси даврида нархлар барқарорлигини таъминлашга чақирди

© Генпрокуратура РУзГенеральный прокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев
Генеральный прокурор Узбекистана Нигматулла Юлдашев - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бош прокурор томонидан жойларда ғалла парвариши, чигит экиш, мева ва сабзавотлар етиштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилишини таъминлашда мавжуд муаммолар ва камчиликлар кескин танқид остига олинди

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратурасида Бош прокурор Ниғматулла Йўлдошев раислигида мамлакатда коронавирус пандемияси кенг тарқалишининг олдини олиш, унинг иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш ҳамда қишлоқ хўжалигида белгиланган вазифалар ижроси масалаларига бағишланган селектор йиғилиши ўтказилди.

Прокуратура - Sputnik Ўзбекистон
"Бюрократларга қамоқ, муҳтожларга пул": прокуратуранинг карантиндаги вазифалари

Йиғилишда Бош прокуратура масъул ходимлари, вилоятлар, туман-шаҳарлар прокурорлари ва уларга тенглаштирилган прокурорлар, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Бюро раҳбарлари ва ҳудудий бошқармалари бошлиқлари иштирок этишди.

Тадбирда, карантин шароитида аҳолини зарур озиқ - овқат маҳсулотлари ва дори - дармон воситалари билан узлуксиз таъминлаш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини тўхтатган субъектлар ишини тиклаш, коронавирус билан касалланганлар, айниқса касалликни юқтириш манбаи аниқ бўлмаган беморлар билан мулоқотда бўлган шахсларни аниқлаш бўйича прокуратура органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, жойларда ғалла парвариши, чигит экиш, мева ва сабзавотлар етиштириш, аҳоли томорқасидан самарали фойдаланилишини таъминлашда мавжуд муаммолар ва камчиликлар кескин танқид остига олинди.

Бош прокурор томонидан коронавирус пандемияси шароитида жойларда иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ишсизликнинг ошиб кетишининг олдини олиш ҳамда бошқа долзарб масалалар ижроси борасида прокурорлар ҳокимликлар ва бошқа мутасадди идораларга фаол ёрдам бериши, масъулиятни янада ошириши ва ташаббускор бўлиши лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунида прокуратура органлари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган кечиктириб бўлмайдиган аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Янгиликлар лентаси
0