Иқтисод

Жаҳон банки Ўзбекистонга коронавирусга қарши шошилинч чоралар учун 95 млн $ ажратди

© BRENDAN SMIALOWSKI / AFPШтаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне
Штаб-квартира Всемирного банка в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Лойиҳа бўйича $57 млн атрофидаги маблағлар кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ишсиз фуқароларга бир марталик тўловларни амалга ошириш бўйича давлат дастурларини кенгайтириш учун сарфланади.

ТОШКЕНТ, 25 апр - Sputnik. Жаҳон банки коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон фуқароларининг саломатлиги ва фаровонлигига таъсирини юмшатиш бўйича фавқулодда чораларни қўллаб-қувватлаш учун $95 млн молиялаштириш дастурини тасдиқлади.

Мужчина осуществляет денежный перевод - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
COVID туфайли Марказий Осиёга пул ўтказмалари кескин камаяди - Жаҳон банки

"Жаҳон банкининг молиялаштириши халқаро ривожланиш бўйича ҳамкорлар коалицияси томонидан ташкил этилган аҳолини пандемия хавфидан ҳимоя қилишда ҳукуматга кўрсатилаётган ёрдамнинг бир қисми сифатида тақдим этилади", - деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг бошқа агентликлари, халқаро молиявий институтлар, шу қаторда Жаҳон банки гуруҳи, икки томонлама ёрдам агентликлари ва нодавлат ташкилотлар, шу жумладан Чегара билмас шифокорлар (МСФ) ушбу оғир вазиятда мамлакатни қўллаб-қувватлашда хайрихоҳлик билдиришмоқда.

Ушбу лойиҳа доирасида Жаҳон банки кўмаги билан коронавирус инфектсиясининг олдини олиш, унинг профилактикаси ва тарқалишини назорат қилиш учун миллий соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришга $38 млн сарфланади.

Сельский дом в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Жаҳон банки Ўзбекистонга қишлоқларни ривожлантириш учун қарз беради

Ушбу маблағлар шахсий ҳимоя воситаларини, дори-дармонларни ва ҳаётий зарур тиббий асбоб-ускуналарни, шу жумладан ўпкани сунъий шамоллатиш қурилмаларини сотиб олишда, коронавирус билан касалланган беморларни даволайдиган шифохоналарни жиҳозлаш учун ҳам ишлатилади.

Лойиҳа бўйича $57 млн атрофидаги маблағлар кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва ишсиз фуқароларга бир марталик тўловларни амалга ошириш бўйича давлат дастурларини кенгайтириш учун сарфланади.

"Мен шифокорларга, ҳамшираларга ва бугунги кунда Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашнинг бошида турганларга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ўзларини хавф остига қўйиб, улар бошқаларнинг ҳаётини сақлаб қолишмоқда. Келинг, уйда қолиб, шахсий гигиена қоидаларига, ижтимоий масофаланишга ва карантин чораларига риоя қилган ҳолда, уларга касбий бурчларини бажаришда ёрдам берайлик", - дея таъкидлаган Хидеки Мори.

Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ) ривожланаётган мамлакатлар учун энг катта молиялаштириш ва билим манбаларидан бири бўлиб, ушбу мамлакатларга пандемияга қарши курашиш самарадорлигини оширишда ёрдам берадиган кенг кўламли ва тезкор тадбирларни амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0